islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Ўзбекистон

Бўлимлар

Mustaqillik- oliy ne’mat

Mustaqillik azaldan insoniyatning orzu-umidlari, armon va iztiroblarini o‘zida mujassam etadi. Darhaqiqat, inson tabiatning gultojisi sifatida hamisha ozodlik, erkinlik va hurriyatga intilib yashaydi. U qalbida o‘zini hamisha har jihatdan erkin his qilishga, tahlikasiz hayot kechirishga ehtiyoj sezadi. Shuning uchun ham insoniyat tarixida turli xil davrlarda ozodlik va tenglik uchun intilib yashagan...- “Tillar” kafedrasi katta o‘qituvchisi Faxriddin Yernazarov

Мустақиллик – энг улуғ, энг азиз неъмат

Ўзбекистон Республикаси ўз давлат мустақиллигини қўлга киритган буюк тарихий кун – халқимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаган, ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам сифатида катта шоду хуррамлик билан нишонланадиган қутлуғ айёмдир...- Янгийўл тумани, «Қирсадақ» жоме масжиди имом-хатиби Одилжон Нарзуллаев

Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Хитой мусулмонлар жамияти раиси билан учрашув ўтказди

Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин таклифига биноан, Тошкент ислом институти ректори М.Муҳаммадсиддиқов Қозон шаҳрида ўтказилган “Маънавий ипак йўли: Катта Евроосиё маконида анъанавий қадриятларнинг маъноси” мавзусидаги Ѵ Халқаро илмий-теологик конференция давомида Хитой мусулмонлари жамияти раиси Ян Фамин билан учрашув ўтказди...- ТИИ Матбуот хизмати

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ РЕКТОРИ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА МАЪРУЗА ҚИЛДИ

Айни вақтларда Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Маънавий ипак йўли: Катта Евросиё маконида анъанавий қадриятларнинг маъноси” мавзусида V халқаро илмий-теологик конференциясининг шўбалари ўз ишини давом эттирмоқда. Унда Тошкент ислом институти ректори М.Муҳаммадсиддиқов “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида диний таълим ва “Қуръони карим ва тажвид” курслари фаолияти” мавзусидаги  маъруза билан иштирок этиб,  иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти ва юртимиздаги диний таълим муассасаларидаги йўналишлар ва эришилган ютуқлар ҳақида атрофлича тўхталди.

Ёшлар куни нишонланди

2017 йил йилдан буён 30 июнь куни Ўзбекистонда Ёшлар куни сифатида кенг нишонланади. Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар сарҳисоби, янги вазифа ва таклифлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб, Давлат раҳбари ёшлар билан мулоқот қилди...- ТИИ Матбуот хизмати
1 2 3 4 75