islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўзбекистонда “Маънавият” фестивали ўтказилади

Ўзбекистонда “Маънавият” фестивали ўтказилади

Жорий йилнинг 19-май куни Ўзбекистон тасвирий санъат галериясида “Маънавият фестивали” Матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда Darakchi.uz мухбири хабар бермоқда.

Тадбирда “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” шиори остида ўтказиладиган “Маънавият фестивали” доирасида 14та ҳудудда 18та ижтимоий лойиҳа доирасида республика бўйлаб тадбирларни амалга ошириш, илм-фан, маданият, санъат, адабиёт ва бадиий ижод каби соҳа вакилларидан иборат 500 нафар “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоларини жалб этиш, бу орқали 3 млнга яқин аҳолини қамраб олиш режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Шунингдек, “Учинчи Ренессанс – маърифатли жамият сари!” мавзусида конференция, аҳоли, айниқса, ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган “Маърифат улашиб”, “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” акциялари, “Янги Уйғониш даври китоб ва кутубхоналардан бошланади” шиори остида китоб кўргазмалари, ёзувчи ва шоирлар билан ижодий учрашувлар, “Маърифат соатлари”, “Миллий қадриятлар” ҳафталиги, юртимизда фарзандлари турли соҳалард катта ютуқларга эришган, халқаро фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида юқори ўринларни эгаллаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида “Менинг фарзандим – Ўзбекистон фахри!” шиори остида республика анжумани ҳам бўлиб ўтиши таъкидланди.

Ўзбек мусиқа санъатининг кўп асрлик ижро йўллари, қадимий тарихи, ноёб санъатини кенг тарғиб қилиш, аҳоли кайфиятини кўтаришга қаратилган “Миллий қўшиқлар ва мақом”, “Ватан мадҳи”, “Бахшилар тараннумида” номли концерт дастурлари, маҳаллаларда соғлом ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилавий ажримларни олдини олиш, ёшлар тарбиясига масъулиятсиз қараш, эрта никоҳ каби иллатларга барҳам беришни мақсад қилган “Оила – маънавият қўрғони” номли психологик суҳбатлар, соҳа мутахассислари иштирокида амалий машғулотлари ташкил этилади. Шу билан бирга юртимизда имконияти чекланган бўлсада, фойдали меҳнат билан шуғулланиб, жамиятда муносиб ўрин топган ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодга ўрнак бўлаётган юртдошларимизнинг эришган ютуқларини тарғиб этиш мақсадида “Инсон қадри” шиори остида ижтимоий роликлар тайёрланади ва “Меҳр мурувват ва саховат” тадбирлари, жисмонан соғлом авлодни шакллантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида турли спорт йўналишлари бўйича маънавий-маърифий тизимда фаолият юритаётган мутахассислар ўртасида “Маънавият кубоги” спорт мусобақалари ўтказилади.

Шунингдек, фестивал доирасида “Зиёлилар форуми” ўтказилиши ҳам белгиланган бўлиб, бу орқали жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот ташвиқот ишларини ташкил этишнинг креатив ва инновацион усуллари ҳаётга татбиқ этиш, миллий маънавиятимизни ривожлантириш, жойлардаги тарғиботчиларни жамиятдаги ўрни ва нуфузини, ғоявий- тарғибот ишларни замон талабларига мос равишда амалга оширишга эришиш режалаштирилган.

Фестивал доирасида Ўзбекистон қаҳрамонлари иштирокида “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” ҳамда “Маънавият. Асосий тушунчалар луғати” китобларининг тақдимоти ҳам ташкил этилади. Айтиш керакки, юрт равнақи учун хизмат қилган, бор куч-имкониятларини Ватан тараққиёти учун сафарбар этган аждодларимиз авлодлар учун ҳамиша катта ибрат бўлиб келган. Шу боисдан ҳам бу каби учрашувлар ёш авлод қалбида илмга ташналик, ҳар бир ислоҳотга дахлдорлик ҳиссини оширишга сабаб бўлиши шубҳасиз.

Йиллар давомида шаклланган халқимизнинг миллий таълим-тарбия услублари, ўзбекона оила моделига асосланиб болаларнинг маънавий дунёсини бойитиш, одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишни ўргатишга қаратилган “Зукко Болажон!” номли фотоалбомни ҳудудлардаги Мактабгача таълим ташкилотларида кенг тарғиб этиш ва тақдимотлари ўтказилиб, мактабгача таълим ташкилотлари фотолабомда акс эттирилган суратлар билан безаш ишлари амалга оширилади. Фестивал доирасида болажонлар учун амалга ошириладиган яна бир лойиҳа бу — “Бахтли болалик шарафига” лойиҳаси. Мазкур лойиҳа давомида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг болалари учун концерт дастурлари ҳамда уларни қизиқтирадиган турли кўнгилочар ўйинлар бўлиб ўтади.

Тадбирнинг иккинчи қисмида ўзбек миллий кулолчилик намуналари кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда ғиждувонлик сополсоз уста Ибодулла Нарзуллаев ҳамда унинг фарзандлари, кулолсозларнинг олтинчи авлод вакилларининг ижод намуналари намойиш этилди. Миллий буюмлар анжуман иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

ТИИ матбуот хизмати

302260cookie-checkЎзбекистонда “Маънавият” фестивали ўтказилади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: