islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Моҳи рамазон шукуҳи

Яратганга шукрки жаннатмакон ўлкамизнинг мўмин-мусулмонлари улуғ ва фазилатли рамазони шарифни бир олам шодлигу қувонч билан кутиб оладилар. Юртдошларимиз бу бебаҳо ва бетакрор тоат мавсумида хайрли ишлар учун бел боғлайдилар. Бошқа ойлардан кўра рамазонда амалларга бир неча баробар ажру савоблар бериладиган қимматли фурсатларни ғанимат билиб, меҳру мурувват, саховат ва силаи раҳм каби олийжаноб, фазилатли, солиҳ амаллардан имкон қадар захира тўплаш илинжида бўладилар.

Жорий йилнинг 16 май куни Тошкент ислом институтининг бир гуруҳ талаба қизлари  узоқ йиллар Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ошпазлик ва бошқа касбларда фаолият юритган қарийб бир асрлик умр кўрган Мусо ота уйларига ташриф буюрдилар. Отанинг ҳолидан хабар олиниб, улар билан самимий суҳбатлашилди. Эътибордан масрур қалб эгаси қўлларини дуога очиб, Тошкент ислом институти жамоасига ташаккур изҳор этиб, эзгу тилак, хайрли дуолар қилдилар.

 

ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи,

З.Суярова

37180cookie-checkМоҳи рамазон шукуҳи

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: