Боғийлик мавзуcини ўрганар эканмиз, мўтабар тўрт мазҳабда унга доир бир қанча масала ва ҳукмлар айтиб ўтилган.
“Ал-Мавсуа ал-фиқҳия” китобида шундай дейилади: Боғийлик ҳаром иш бўлиб, уни қилганлар гуноҳкор бўлади. Лекин, иймондан чиқариб юбормайди.Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда боғийларни мўминлар деб атаган:
“(Эй мўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) уришиб қолсалар дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар!”, сўнг кетидан:
“Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар — шояд У зот томонидан бўладиган раҳматга эришсангизлар” , -дея марҳамат қилган.
Боғийлар билан уришиш ҳалол ва одамлар раҳбарга уларга қарши жангда ёрдам бериши вожиб. Агар ана шу жангда раҳбар томонда бўлган киши ҳалок бўлса, шаҳид саналади. Агар боғийлар Аллоҳнинг амрига бўйсуниб, жангни тўхтатсалар, раҳбар ҳам жангни тўхтатади.
رواه الحاكم قال النبي صلى الله عليه وسلم لابن مسعود: يابن مسعود أتدرى ما حكم الله فيمن بغى من هذه الامة قال ابن مسعود: الله ورسوله أعلم قال: حكم الله فيهم ألا يتبع مدبرهم ولا يقتل أسيرهم ولا يذفف على جريحهم
“Имом Ҳоким ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга: Эй Ибн Масъуд! Бу умматдан боғийлик қилган кимсанинг ҳукми нима эканлигини биласанми? – деди. Шунда Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Аллоҳ ва Расули билгувчидир, – деди”. Наби соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Бу борада Аллоҳнинг ҳукми, қочсалар ортидан қувилмаслиги, асрлари қатл қилинмаслиги, жароҳат олганлари ўлдирилмаслиги, -деб марҳамат қилдилар.
Хулоса қилиб айтганда, боғийлик оғир жиноят бўлиб, ҳатто ана шу йўлда ҳалок бўлганларга жаноза намози ҳам ўқилмайди. Бундан мақсад жамият айниқса ёшларни ана шундай хатарли ишларни оқибатидан огоҳлантиришдир.
Тошкент Ислом институти
4-курс талабаси Тожиддинов Нуруллоҳ