Тошкент ислом институти Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Тоҳир Эвадуллаев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Абдулҳаким Олимов 1-курс талабалари билан “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан 30 йил давомида Тошкент ислом институти талабаларга дарс берган, институтнинг 1-битирувчиси, фахрий устоз Аҳмаджон домла Бобомуродзодани зиёрат қилдилар.
Аҳмаджон домла устоз ва талабаларнинг зиёратларидан бағоят мамнун бўлиб, ўзларининг диний-маърифий соҳадаги узоқ йиллик, талабалик, имом-хатиблик ва ўқитувчилик фаолиятлари, устозлари, уларнинг фазилатлари, ҳаёт йўллари тўғрисида гапириб бердилар.
Кекса авлод вакилларини, устозларни қадрлаш, ҳурматлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган азалий қадриятларимиздан биридир. Бундай зиёратларни ташкиллаштириш ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш беқиёс аҳамиятга эгадир. Зеро, 9 май санасидаги байрамнинг мазмун-моҳиятидан бири ўтганларни хотирлаш билан бирга, ёши улуғларни, дин ва халқ хизматида бўлганларни қадрлаш ҳамдир.
ТИИ Ахборот ҳизмати