islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Маънавият рукни

Бўлимлар

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом тарихи ва сийрат” фан ойлиги доирасида бир қатор мусобақалар ўтказилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида сентябрь ойи “Ислом тарихи ва сийрат” фан ойлиги деб эълон қилингани муносабати билан “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси томонидан бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.8–20 сентябрь кунлари талабалар ўртасида “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълим ва тарбия усуллари” мавзусида мақола ёзиш мусобақаси бўлиб ўтди. Натижаларга кўра: • 1-ўрин: 402-гуруҳ талабаси Рихсибоев Азимжон Акромжон ўғли; • 2-ўрин: 304-гуруҳ талабаси Одилжонов Абдулазиз Озодбек ўғли; • 3-ўрин: 202-гуруҳ талабаси Салимов Саидакбар Бекзодбек ўғли ва 101-гуруҳ талабаси Чориев Муҳаммадсодиқ Акбар ўғли. 12–19 сентябрь кунлари институтнинг расмий Telegram (https://t.me/oliymahad) канали аъзолари ўртасида “Оламларга раҳмат Пайғамбар” мавзусида онлайн викторина мусобақаси ўтказилди. Якуний натижаларга кўра: • 1-ўрин: Жангирова Муборак; • 2-ўрин: Анварова Моҳигул; • 3-ўрин: Абдуллажонова Гули, Намозов Сирожиддин ва Хушвақтов Низомиддин. Шунингдек, “Ҳидоят маёғи” номли сийрат мусобақасида ҳам ғолиблар аниқланиб, талабалар ўз маҳоратларини намоён этдилар. Барча ғолиблар институт раҳбарияти томонидан диплом, китоб ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 240

Тошкент ислом институти талабалари учун маданий-маърифий экскурсия ташкил этилди

Имoм Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан 3-курс талабалари учун навбатдаги маданий-маърифий экскурсия ташкил этилди. Экскурсия давомида талабаларга Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Рахматулло Олтинбоев ва Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси Абдулазиз Қодиров ҳамроҳлик қилди. Талабалар аввало Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар. У ерда мутахассислар томонидан марказнинг асосий вазифалари, фатво чиқариш тартиби, диний саволларга жавоб бериш жараёни ва илмий хулосалар тайёрлаш механизмлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, соҳага оид зарур жавобларни олдилар. Шундан сўнг талабалар “Шамсиддин Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйига ташриф буюриб, диний-маърифий адабиётлар яратилиш жараёни, китобларни таҳрирлаш, босма жараёни ва тарқатиш ишлари билан танишдилар. Нашриёт вакиллари томонидан талабаларга сўнгги йилларда чоп этилган асарлар, таржима қилинган китоблар ва уларнинг таълим-тарбия жараёнидаги аҳамияти ҳақида маълумот берилди. Мазкур экскурсия талабаларга диний соҳада амалга оширилаётган илмий-маърифий ишлардан яқиндан хабардор бўлиш, назарий билимларини амалий кўникмалар билан бойитиш ва келгусида ўз фаолиятларида қўллаш имконини беради. 201

БИТИРУВЧИЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

Юртимизда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш, улар учун муносиб меҳнат шароити яратишга доимо алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда меҳнат ярмаркаларининг ўтказилиши, ёшларнинг ушбу тадбирларда фаол иштирок этиб, ўзларига муносиб иш ўринларини топаётгани бунинг ёрқин далилидир. Шу маънода Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида Тошкент ислом институти ҳамда «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасасини 2024–2025 ўқув йилида тамомлаган битирувчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб борди. Йиғилиш жараёнида битирувчилар билан самимий суҳбат ташкил этилиб, уларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилди. Шундан сўнг Абдуқаҳҳор домла ёшларни «Шайх Зайниддин» жоме масжидига бошлаб кириб, минбар ва меҳробнинг маънавий аҳамияти, улар билан боғлиқ масъулиятлар ҳақида батафсил тушунтириш берди. Тадбир давомида битирувчилар «Шайх Зайниддин» қабристонига ҳам ташриф буюриб, Қуръон тиловат қилиб, савобини марҳум устозлар руҳига бағишладилар.Учрашув сўнгида эса Абдуқаҳҳор домла ҳар бир битирувчига ҳадялар топшириб, уларга келгусидаги хизматларида муваффақият тилади. 243

Тошкент ислом институтида талаба қизлар ӯртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 2024-2025 ўқув йили давомида 6 нафар талаба қизлардан иборат 4 та жамоа бир неча босқичларда беллашиб келаётган эди. Ўтказилган ҳар бир беллашув алоҳида кайфият ва натижаларга бой бўлди. Ҳар бир босқич талаба қизларнинг янада шижоатланишига сабаб бўлди. Бугунги умумхалқ “Наврўз” байрамига бағишлаб ўтказилган финал беллашуви ҳам ўзгача руҳда ўтди. Талаба қизлар финал босқичда янада жидду-жаҳд билан беллашдилар ҳамда қуйидаги натижа қайд этилди: 1-ўрин: “Пешқадамлар” гуруҳи; 2-ўрин: “Улун нуҳа” гуруҳи; 3-ўрин: “Фотима Самарқандия” гуруҳи; 4-ўрин: “Сабиқот” гуруҳи. “Заковат” интеллектуал ўйинининг ўтказилиши анъана тусига кириши талаба қизларда интеллектуал салоҳиятни ошириш ва чархлашга сабаб бўлишига умид қилган ҳолда ушбу анъанани давом эттириш ниятида илк мавсумга якун ясалди. ТИИ Матбуот хизмати 740

Имом Мотуридий меросини ўрганиш – маънавият ва илм ривожидаги улкан қадам

Март ойи – Эътиқод мусаффолиги ойлиги муносабати билан Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси устозлари ва талабалар учун Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Имом Мотуридий меросини ўрганиш – маънавият ва илм ривожидаги улкан қадам” номли тадбир ташкил этилди. Унда Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари бўлими бошлиғи Абдулатиф Аллоқулов сўзга чиқди. Маърузачи Имом Мотуридий ва унинг асарлари, ислом илми ва ақидавий таълимот ривожига қўшган улкан ҳиссаси, унинг “Таъвилотул Қуръон” ва “Китобут тавҳид” асарларининг аҳамияти ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ва унинг моҳияти ҳақида алоҳида сўз юритди. Учрашув давомида мотуридийлик таълимотининг бугунги кундаги долзарблиги ва унинг илмий-амалий аҳамияти ҳақида фикр алмашилди. Тадбир якунида устоз ва талабаларга марказда нашр этилган китоблар ҳадя қилинди. ТИИ Матбуот хизмати 562
1 2 3