islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Маънавият рукни

Бўлимлар

Тошкент ислом институти устоз ва талабалари Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида

Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги доирасида Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси устозлари ва битирувчи курс талабалари Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюриб, марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ташриф давомида марказ директори Жамолиддин Каримов меҳмонларга Имом Мотуридий мероси, марказда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ҳамда нашр этилган асарлар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, марказ кутубхонаси ва қўлёзмалар жамланмаси билан яқиндан танишиш имконияти яратилди. Учрашув чоғида Имом Мотуридий таълимоти, унинг ақидавий қарашлари ва бугунги кунда мотуридийлик таълимотининг долзарблиги юзасидан маълумот берилди. Институт талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Мазкур ташриф талабаларнинг аждодларимиз бой илмий-маънавий меросига бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг билим ва тадқиқотчилик салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади. ТИИ Матбуот хизмати 522

“Имом Таҳовий илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусида суҳбат ўтказилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Хабибулло Сагдиев иштирокида “Имом Таҳовий илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусида илмий  суҳбат бўлиб ўтди. Давра суҳбатида институт ўқитувчилари ва Кундузги таълим шакли талабалари иштирок этди. Суҳбатда Имом Таҳовий илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти, долзарблиги, Таҳовий матнида асосий эътибор берилган жиҳатлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Таҳовий матнига аввалда ёзилган шарҳлар ҳамда ҳозирги кундаги замонавий шарҳлар борасида қимматли маълумотлар берилди. Ҳақиқатдан ҳам, Таҳовий матни ҳар қандай олим тарафидан эътироф этилган матн экани билан алоҳида хусусиятга эга. Бу матнга аҳли сунна вал жамоадаги мотуридий ва ашъарий уламолардан ташқари мўътазила, хавориж ва ҳатто аҳли ҳадис тарафдорлари тарафидан ҳам қизиқиш билдирилган ва шарҳлар ёзилган. Тадбир якунида ташриф буюрган маърузачига институт раҳбариятининг ташаккурномаси берилди. ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Абдулло Ғофуров 523

“Xalq diplomatiyasi haqida gaplashamiz” mavzusida ochiq dars

Joriy yilning 31-yanvar kuni Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti professor-o‘qituvchilari va talabalar ishtirokida “Xalq diplomatiyasi haqida gaplashamiz” mavzusida ochiq dars o‘tkazildi.

Nahv ilmida Basra va Kufa maktablari

Hijriy 14-yilda Umar ibn Xattob roziyallohu anhu xalifalik davrlarida, Iroqning Najd sahrosiga yaqin janubiy g’arbida Basra shahri bunyod etilgan bo’lsa, hijriy 17-yilda esa Iroqning sahrosidan uzoqroqda shimoliy qismida Kufa shahriga asos solindi... - Toshkent islom instituti talabasi Giyosova Munisa

Одам нега ўз жонига қасд қилади?!

Кўпчилик одамлар ўлим хабарини эшитган пайтда мусулмон кишига хос бўлган одобни ҳам билмаслиги ачинарлидир. Узоқ вақт касал бўлиб ёки қийналиб дунёдан ўтган кишини эшититганда, баъзилар унга муносабат билдириб “ташвишдан, қийинчиликдан қутулибди”, деган сўзларни ҳам ишлатмоқдалар... - ТИИ Модуль таълим тизими талабаси масжиди имом хатиби Ш.Исроилов
1 2 3