islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 16, 2025

Day

Тошкент ислом институтида 2025-2026 ўқув йили 1-сонли Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

2025-2026 ўқув йилининг дастлабки кунларида Тошкент ислом институтида 1-сонли Кенгаш йиғилиши ўтказилди. Мажлисга институт ректори, Кенгаш раиси Уйғун Ғафуров раислик қилди. Кун тартибидаги масалалар Йиғилиш кун тартибида қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди: Институт Кенгаши ва Тафтиш ҳайъати таркибини тасдиқлаш; 2025-2026 ўқув йили учун Кенгашнинг йиллик иш режаси; Институтнинг умумий йиллик иш режаси, проректор, кафедра ва бўлим бошлиқларининг иш режаларини тасдиқлаш. Шунингдек, 2024-2025 ўқув йилида ЎМИ ва институт буйруқлари ижроси, фуқаролар мурожаатлари ҳамда Кенгашнинг ўтган йилдаги фаолияти юзасидан А. Эгамов ахбороти тингланди. Қўшимча масалалар Бошқа масалалар қаторида қуйидагилар муҳокама қилинди: Битирув (диплом) ишлари мавзуларини тасдиқлаш ва илмий раҳбарлар тайинлаш (С. Примов); Талабаларга академик таътил бериш ва талабалар сафидан четлатиш (Н. Турабоев); Талабалар турар жойида тўлов миқдори, кун тартиби ва профессор-ўқитувчилардан иборат навбатчиликни тасдиқлаш (Х. Аманов); Фан ойликлари, қўшимча дарс ва тўгараклар ташкил этиш (Н. Турабоев); 2025-2026 ўқув йили учун ишчи-ўқув режалари ва ишчи дастурларни тасдиқлаш (Ж. Рузиев). Хулоса Мажлис якунида кун тартибига киритилган барча масалалар юзасидан муҳокамалар ўтказилиб, масъулларга топшириқлар берилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди. 41

ТИИ “Қуръон илмлари” кафедрасида қувончли хабар

Тошкент ислом институти “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчиси Адҳам қори Юсупов Имом Ҳафснинг Имом Осимдан қилган ривояти Тоййиба йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олди. Адҳам қори Юсупов Қуръони каримни мазкур тариқага кўра қироат қилиб, шайх Иброҳим Муҳаммад ҳузурида хатм қилди. Шу муносабат билан ТИИ “Қуръон илмлари” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ҳамда 10 та қироат бўйича ижоза соҳиби, Ал-Азҳар шайхи, кафедра устози Иброҳим Муҳаммад билан биргаликда Адҳам қори Юсуповга ижоза шаҳодатномаси топширилди. Аллоҳ таоло устозимиз ва ҳамкасбимиз Адҳам қори Юсуповнинг бу муборак йўлдаги саъй-ҳаракатларини қабул айласин. Қуръони карим хизматларида доимо бардавом ва муваффақиятли бўлишини насиб этсин! 19

БИТИРУВЧИЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

Юртимизда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш, улар учун муносиб меҳнат шароити яратишга доимо алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда меҳнат ярмаркаларининг ўтказилиши, ёшларнинг ушбу тадбирларда фаол иштирок этиб, ўзларига муносиб иш ўринларини топаётгани бунинг ёрқин далилидир. Шу маънода Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида Тошкент ислом институти ҳамда «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасасини 2024–2025 ўқув йилида тамомлаган битирувчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб борди. Йиғилиш жараёнида битирувчилар билан самимий суҳбат ташкил этилиб, уларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилди. Шундан сўнг Абдуқаҳҳор домла ёшларни «Шайх Зайниддин» жоме масжидига бошлаб кириб, минбар ва меҳробнинг маънавий аҳамияти, улар билан боғлиқ масъулиятлар ҳақида батафсил тушунтириш берди. Тадбир давомида битирувчилар «Шайх Зайниддин» қабристонига ҳам ташриф буюриб, Қуръон тиловат қилиб, савобини марҳум устозлар руҳига бағишладилар.Учрашув сўнгида эса Абдуқаҳҳор домла ҳар бир битирувчига ҳадялар топшириб, уларга келгусидаги хизматларида муваффақият тилади. 21