Бугун, 25 сентябр куни, муҳтарам меҳмонлардан бири, машҳур аллома, муҳаққиқ олим шайх Муҳаммад Аввома Тошкент Ислом институтига ташриф буюрдилар.
Шайх Аввома ҳазратлари оила аъзолари, жумладан, ўғиллари доктор Муҳиддин Аввома ҳамроҳлигида ташриф буюрдилар.
Учрашув давомида аллома институтнинг мударрислари ва талабалари билан суҳбат қилиб, уларга насиҳатлар қилдилар.
Ташриф қизиқарли ва манфаатларга бой бўлди.