islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти ректори “XXI аср таълим муҳитида ислом қадриятлари” мавзусида ўтказилган XI халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этди

Жорий йилнинг 23-24 октябрь кунлари Уфа шаҳрида Россия марказий мусулмонлар диний идорасининг 230 йиллик юбилейига бағишланган «XXI аср таълим соҳасида ислом қадриятлари» деб номланган XI Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.Анжуманда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров «Экстремистик ғоялар тарқалишига қарши курашда маърифий исломнинг ўрни (Ўзбекистон тажрибаси)» мавзусида маъруза билан иштирок этди.Россия мусулмонлари марказий диний идорасининг Росссия ислом университети ва М.Акмулла номидаги Бошқирдистон давлат педагогик университети ташкилотчилигида ўн бир йилдан буён узлуксиз ўтказиб келинаётган навбатдаги халқаро илмий-амалий анжуманда Россия Федерациянинг турли субъектларида фаолият кўрсатаётган мусулмонлар диний ташкилотлари, ислом таълим муассасалари раҳбарлари, дин соҳасидаги мутахассислар, Рус православ черкови, яҳудийлар жамоалари раҳбарлари билан бир қаторда Туркия, Миср, Иордания, Тунис, Миср, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон,  Испания, Грузия каби мамлакатларнинг дин ва диний таълим масалалари бўйича эксперт-мутахассислари иштирок этдилар.Анжуман иши асосан 5 мавзуга йўналишида олиб борилди:

 

  1. Россияда ислом тарихи. Россия мусулмонлари марказий диний бошқармасининг 230 йиллиги.
  2. Россияда теология ва ислом таълим тизими: анъаналар, янгиликлар ва истиқбол режалар.
  3. Ислом ахлоқи: анъанавий қадриятлар ҳамда уларнинг Россия кўпмаданиятлилик муҳитида татбиқ этилиши.
  4. Россия ва дунёда давлат ва дин муносабатлари: ислом жиҳати.
  5. Ёшлар тарбияси ҳамда экстремизм ва асоциал (ғайриижтимоий) ҳолатлар олдини олишда исломий таълимнинг роли.

54420cookie-checkТошкент ислом институти ректори “XXI аср таълим муҳитида ислом қадриятлари” мавзусида ўтказилган XI халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: