Маълумот ўрнида, Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси 1992 йилда Татаристон мусулмонлари қурултойи қарори билан ташкил этилган. Габдулла ҳазрат Галиуллин Татаристон мусулмонлари диний бошқармасининг биринчи раиси этиб сайланган. 1998 йилда Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган. 2013 йил апрель ойидан бошлаб, муфтий Камил ҳазрат Самигуллин Татаристон мусулмонлари диний бошқармасини бошқариб келмоқда.
Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси бугунги кунда ўз таркибига 9 та қозиёт, 48 та туман муҳтасиблари, 1415 та масжид, 9 та мадрасани ўз ичига олади.
Шунингдек, диний бошқарма Қозон ислом университети муассиси ҳамда Россия ислом институти ва Булғор ислом академияси ҳаммуассиси ҳисобланади.
Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси услубий раҳбарлиги остида “Ҳалол” стандарт қўмитаси, Татаристон “Вақф” жамғармаси, Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси Ҳаж расмий ҳаж-оператори, “Закот” хайрия жамғармаси, “Ҳузур” нашриёт уйи ўз фаолиятларини олиб бормоқда.
Томонлар учрашувлар давомида ўзаро тажриба алмашиб, бир-бирларига эсдалик совғалари топширдилар.
Эслатиб ўтамиз, ушбу хизмат сафарида Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ҳам иштирок этмоқда.