islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Закот олишга ҳақли бўлган тоифалар

Закот ҳақида Аллоҳ таоло томонидан кўплаб оятлар нозил қи­линган. Жумладан:

Намозни адо этинглар ва закотни беринглар ва Пайғамбар­ларга итоат этинглар. Шояд мағфират қилинсангиз (Нур-56).

 “Садақалар – хайри эҳсонлар фақирлар, мискинлар, садақа жамлаш йўлида хизмат қилувчилар, динга жалб қилиш учун хайрли ишлар қиладиганларга, қул озод қилишга, қарздорларга, Аллоҳ йўлига ва мусофирларга атаб Аллоҳ томонидан фарз қилинган. Аллоҳ билувчи ва донишманд зотдир (Тавба, 60).

Ушбу зикр этилган тавба сурасининг 60-оятида 8 тоифадаги одамларга закот берилиши керак дейилган. Лекин бугунга келиб, “кўнгиллари исломга ошна қилувчи кишилар” бундан чиқарилган, уларга закот берилмайди. Чунки Аллоҳ таоло ислом динини қувватли қилиб, бундай кишиларга эҳтиёж қолмади ва бунга барча олимлар ижмоъ қилганлар.

Шундай қилиб, закот олишга муносиб тоифа одамлар қуйи­дагилардир:

  • Фақирлар. Кундалик эҳтиёжини қоплашга қурби етадиган, лекин закот ҳисобига эришмаган кишилар.
  • Мискинлар. Фақирлардан ҳам камбағал, ҳеч нарсаси йўқ кишилар. Фақир ва мискинлар закот олишга энг лойиқ кишилардир.
  • Садақа жам қилувчлар. Закот йиғишда ва тарқатишда фаол иштирок этувчилар. Уларга хизматларига яраша закотдан маълум миқдори ажратиб берилади.
  • Динга жалб қилиш ва дилларни юмшатиш мақсад қи­линган куфр аҳли. Уларга эҳтиёж қолмаганлиги учун, бундай тоифа кишиларга закот ажратилмасликка бутун ислом уламолари ижмоъ-иттифоқ қилишган.
  • Қулларни озод қилиш йўлида. қулларни қулликдан озод қилиш йўлида закот сарф қилинади.
  • Қарздорларни қарздан қутқариш йўлида. Улар яхши ният билан қарз олганлару, лекин баъзи бир узрли сабабларга кў­ра, қарздан қутилишнинг ҳеч бир иложини топмаган кишилардир.
  • Мусофирлар. Улар сафар жараёнида пул ва молларини йўқотиб қўйган, пуллари етиб келгунча оч қоладиган ёки уйларига етиб олиш учун маблағга эга бўлмаган кишилардир.
  • Аллоҳ йўлида. Унинг замирида Аллоҳнинг розилигини топиш учун қилинадиган барча хайрли ишлар мужассамдир. Масжиду мадрасалар солиш, толиби илмларга таълим бериш, илм излаш, ариқлар қазишу, кўприклар қуриш, ватанни ҳимоя қилиш, уни обод қилиш шулар жумласидандир.

Исломда закот берилмайдиган шахслар ҳам белгилаб қўйил­ган бўлиб, улар зиммийлардир. Зиммийлар мумулмонлар орасида яшаб, уларнинг жони, моли, аҳли аёллари омонликда бўлади­ган ғайридинлардир.

4-курс талабаси
Ҳабибуллаев Сирожиддин

88223cookie-checkЗакот олишга ҳақли бўлган тоифалар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: