Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти томонидан маънавий-маърифий ҳаётида энг муҳим ўрин эгаллаган, ушбу соҳа ривожида ўзининг фидокорона меҳнатлари орқали муносиб ҳисса қўшиб келаётган 96 нафар номзодга «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони топширилди.
Мадҳия - қалбида ўз Ватанига муҳаббат ва садоқат туйғуси бор ҳар қандай кишида миллий ғурур,ўзига хос фахр ва юртга меҳр уйғотади.Бу миллий тимсолда халқнинг ўтмиши,бугуни ва келажаги,шунингдек,маслак ва мақсади мужассамдир...-Одилжон Нарзуллаев Янгийўл туман «Имом Султон» жоме масжиди Имом хатиби.
«Раббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!» деб марҳамат қилинади Қуръони каримда Исро сурасининг 23-24 оятларида...- Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов