3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ўтказилган тадбирда Тошкент ислом институти 1-курс талабаси Муҳаммадиев Боймурод ва 2-курс талабаси Муртазаев Арабхонга электр печ, талабалар учун жуда зарур бўладиган кастюм-шим ва оёқ кийимдан иборат “бош-оёқ сарпо” ҳадя сифатида топширилди…- ТИИ Матбуот хизмати
Бош қомусимиз ҳар бир давлат, ҳар бир миллатнинг бугуни, эртаси ва келажагани ёритиб берувчи дастуриламал эканлигини, Ўзбекистон Конституцияси инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи йўлчи юлдуз сифатида халқимизни нурафшон манзилга етаклаб келаётганлигини ҳар биримизга яққол аёндир - "Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси" кабинет мудири Аллаберганов Аллаберган
Қарши давлат университети ҳузурида Имом Насафий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳужжат лойиҳасига кўра, қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланади...- ТИИ матбуот хизмати
Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий номлари билан аталган халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси мазкур меросни кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилмоқда.