Шу йилнинг 23 ноябрдан 2023 йил 6 мартига қадар Париж шаҳрининг Лувр музейида “Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” мавзусида Ўзбекистон музей ашёлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу кўргазмани ташкил этиш ва ўтказишга масъул ташкилот Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобланади...- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Қадимдан юртимиз давлатчилигида байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган. Соҳибқирон Амир Темур салтанатида давлат туғи адолат, буюк куч-қудрат рамзи ҳисобланган. Жангу жадалларда юксак мардлик ва жасорат белгиси сифатида энг кучли баҳодирларга ҳадя қилинган...-ТИИ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Ш.Бадиев
"Билим учун 100 миллион" олимпиадасининг финалида Ўзбекистон Миллий университетининг математика факултети 4-босқич талабаси Жаҳонгир Тўраев ғолиб бўлди. Унга 100 миллион сўм мукофот топширилди...
Тарихда ҳар бир давлат ёки халқларнинг ўз байроқлари мавжуд бўлиб, давлатнинг асосий белгиларидан ҳисобланган. Соҳибқирон Амир Темур ҳам давлат рамзларига, хусусан, байроққа юксак сиёсий аҳамият берган. Амир Темур байроғи дастаси узунлиги тўрт беш метрдан кам бўлмаган ва мовий рангда бўлган. Байроқ қўшин олдида олиб юрилган. Соҳибқирон: “Жанг майдонида бир лашкар омон қолса ҳам байроқни баланд тутсин!”, деб фармон берган...- ТИИ 3-курс талабаси Нодирбек Нишонов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши баёнотида жаҳонда кузатилаётган иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар, рўй бераётган чанг-тўзонлар ва содир бўлаётган табиий офатларнинг олдини олиш учун дунё миқёсида илгари сурилаётган ташаббусларга мос равишда юртимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” лойиҳасини Ислом дини тўла қўллаб-қувватлаши ҳамда ушбу эзгу лойиҳада барча фаол иштирок этишига даъват этилган...- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши