Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 1971 йил 1 октябрда ташкил этилган.
Тошкент ислом институтида 700 дан ортиқ талаба таҳсил олади. Институтга ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаган абитуриентлар ҳужжат топшира оладилар.
Талабалар институтни битиргач Ўзбекистондаги масжидларга имом-хатиб ёки ноиб имом вазифаларига ва мадрасаларга мударрис лавозими ишга тақсимот қилинадилар.
“Биз бу илм даргоҳини очар эканмиз, ўз олдимизга диний ва замонавий илмларни пухта эгаллаган, муқаддас динимиз учун зарур бўлган билимдон ходимларни тайёрлашни асосий вазифа қилиб олдик”.
Дарс машғулотларини тажвид устози ва ижоза соҳиби, Тошкент ислом институти ўқитувчиси – Жаҳонгир қори Неъматов ўтади.
Савол-жавоб дастурини Тошкент ислом институти ўқитувчиси – Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов ўтади.
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқулов ҳадис шарҳи дарсини ўтади.
Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғли дарсларни ўтади.
Толиби илм қуйидаги ишларда ўз ихтиёрини устозига топшириши керак: Илмда, тушунишда ва тарбияда.