“Тиловат саждаси” деб тиловатга боғланишидан шунга ишора борки, киши агар сажда оятини ёзса ёки ҳижжалаб, ҳарфлаб ўқиса, унинг сажда қилиши вожиб бўлмайди. Сажда оятини тиловат қилган киши сажда қилиши вожиб бўлганидек, уни эшитган кишига ҳам вожиб бўлади. Эшитишни хоҳлаганми, хоҳламаганми, маъносини тушунадими, тушунмайдими бунинг фарқи йўқ. Шунингдек, тиловат қилган киши таҳоратли ҳолда ўқиганми, бетаҳоратми ёки ҳайз кўрган аёл бўладими, нифослими фарқи йўқ. Ундан эшитган кишига сажда вожиб бўлаверади. Мажнун ёки уйқудаги одам сажда оятини тиловат қилса, уни эшитган кишига сажда вожиб бўлади...- “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Зойирова Ҳафиза
Ижара шартномаси ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан энг муҳим шартномалардан бири ҳисобланади. Чунки бугунги кунга назар соладиган бўлса, ижара шартномаси ҳаётнинг барча жабҳасини ўраб олганини кўриш мумкин...- Тошкент ислом иститути талабаси Сарсенбаев Темурлан
Hanafiy mazhabidagi naslni himoya qilish islom qonunlarining farovonlikni oshirish va zararning oldini olishga qaratilgan kompleks va integral yondashuviga misoldir. Hanafiy fiqhi nasl-nasabni himoya qilish orqali nafaqat oila a’zolarining shaxsiy huquqlari va farovonligini ta’minlabgina qolmay, balki yaxlit va adolatli jamiyat uchun zarur bo‘lgan ijtimoiy va axloqiy tartibni ham mustahkamlaydi. Ushbu sinchkovlik bilan yondashish islom huquqining abadiy tamoyillarini saqlab qolgan holda, zamonaviy muammolarni hal qilishda Hanafiy huquqiy an’analarining doimiy dolzarbligini ta’kidlaydi...- Toshkent islom instituti talabasi Yuldashxodjayeva Xojiyaxon
Банда бир амални қиларкан, Аллоҳ азза ва жалланинг қандай қабул қилганини билмайди. Умид қилиши ҳам айни шунинг учун. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсон амали жаннатга киргизмаслиги, балки фақат Аллоҳнинг фазли қуршаб олсагина кириш мумкинлиги тўғрисидаги ҳадисдан ҳам шу ирода қилинган. Умумий маънода қабулнинг бир тури бир амалга қўйилган шартлар бажарилса, унинг адо топиши. Иккинчи тури эса шартлари билан қилинган амал Аллоҳнинг ҳузурида қандай даражада қабул қилиниши билан боғлиқ...- ТИИ Ҳадис ва Ислом тарихи фанлари кафедраси Ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсуф