Истиқлол шарофати билан юртимизда диний ва миллий қадриятларимиз қайта тикланди. Диёримиз мусулмонларининг асрий орзу-умидлари рўёбга чиқа бошлади. Натижада, маьнавиятимиз тобора юксалиб боряпти.
Ёшлар турли ахборот хуружларига берилмаслиги учун уларда мустаҳкам, соғлом эътикодни шакллантириш зарур.Фарзанднинг эътиқодини мустаҳкам қилиш энг асосий вазифадир. Буни Куръон оятлари мазмун-моҳиятидан ҳам кўриш мумкин...- Янгийўл туман “Имом Султон” жоме масжиди имом хатиби Одилжон Нарзуллаев
Инсон учун ҳаёт неъматини, турли ноз-неъматларни, ҳатто минишга уловлару денгиздаги кемаларгача муҳайё этиб қўйилган. Бундан ташқари, яхши ҳаёт кечириш, чиройли умргузаронлик қилиши, соғлом ва бақувват бўлиши учун фойдали, керакли ризқ-рўзни ҳам ато этиб қўйилган. Ҳозирги давримизга келиб, айрим кимсаларнинг ўз жонлари, моллари, жамиятдаги мавқеларига катта зарар келтирувчи иллатларга мубтало бўлишлари кўринмоқда. Буларнинг энг ёмони, энг хатарлиси - “аср вабоси” дея машъум ном олган гиёҳвандлик балосидир...- Сурхондарё вилояти Термиз шахар Имом-Термизий ўрта маҳсус таълим муассаси директори Хайрулло Мардонов
Сўнгги вақтларда Европанинг кўпгина давлатларида бир қатор миллатчилик руҳидаги партия ва ҳаракатлар тузилаётганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин...-ТИИ модуль таълим тизими 405 гуруҳ талабаси Юсупов Ҳусниддин