islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Фиқҳ

Бўлимлар

HANAFIY FIQHI VA ZAMONAVIY IQTISOD NIGOHIDA IHTIKOR (MONOPOLIYA) MAN ETILISHI

Islom dini halol-savdo va adolatli raqobatni qo‘llab-quvvatlaydi. Shu bilan birga, bozorda o‘zgalarga zulm va zarar keltiruvchi illatlar qattiq qoralangan. Shulardan biri ihtikor deb ataladigan amaliyot bo‘lib, bu atama arab tilida “g‘amlab qo‘yish, zaxiralab turish” ma’nolarini anglatadi va aslida zulm qilish, mashaqqatga solish kabi salbiy mazmunga ega. Payg‘ambarimiz Muhammad Mustafo sallallohu alayhi va sallam ihtikor haqida ogohlantirib: “Kimki taomni (narx oshishini kutib) g‘amlasa, u gunohkordir” deya marhamat qilganlar (Imom Muslim rivoyati). Yana bir hadisda: “Kim musulmonlarga qirq kun ihtikor qilsa, Alloh uni moxov va qashshoqlik balosiga giriftor qiladi” deb keladi. Ushbu naql va rivoyatlar musulmon jamiyatida zaruriy mahsulotlarni sun’iy tanqislik hosil qilib qimmatlatib sotishni qattiq man etadi. Zero, bu ish bevosita xalqning ehtiyojiga putur yetkazib, insofsizlik va zulm bilan boylik orttirishga urinishdir. Islom ulamolari ihtikor atamasini asosan bozorda muayyan tovarni sun’iy ravishda qimmatlatib sotish maqsadida uni vaqtincha bozorga chiqarmay, omborda ushlab turish holati deb ta’riflashadi. Bunda odatda kundalik zarurat mollari – yeyiladigan oziq-ovqat, ichimlik, kiyim-kechak, dori-darmon kabi insonlar uchun muhim mahsulotlar nazarda tutiladi. Ma’lumki, agar kimdir o‘zi yakkahokimlik qilish maqsadida bunday zarur mahsulotlarni ko‘p miqdorda sotib olib, bozordan yig‘ishtirib qo‘ysa va odamlar qiynalgan paytda narxini oshirib sotishni rejalashtirsa – bu amaliyot shariat nuqtai nazarida harom hisoblanadi. Payg‘ambarimiz hadislarida bu ishni qiluvchi kishi “gunohkor”, “zolim” deb atalgani bejiz emas. Chunki bu ish jamiyatga bevosita zarar keltiradi: narxlar sun’iy oshadi, kambag‘allar va ehtiyojmandlar ancha aziyat chekadi. Islomning “la zarar va la zarar” prinsipiga (ya’ni, “o‘zing zarar ko‘rmaganing kabi, boshqalarga ham zarar bermagin”) zid bo‘lgan bunday monopolisik harakatlar musulmon axloqida qoralangan va ulardan qaytarilgan. Hanafiy mazhab ulamolarining ihtikor haqidagi qarashlari. Islom huquqshunosligi (fiqh)da barcha mazhablar ihtikorni yomon ko‘rishgan va odatda harom deb baholashgan. Hanafiy mazhabi ulamolari ham istisno emas. Ular hadislarga tayangan holda ihtikorning aniq ta’riflarini berganlar. Masalan, hanafiy faqihi Alouddin Haskafiy “ihtikor shar’an ozuqani (yoki shunga o‘xshash zarur narsalarni) ko‘p miqdorda sotib olib, narx qimmatlashguncha bozorga chiqarmay ushlab turishdir” deb ta’riflagan. Alloma Ibn Obidin o‘zining mashhur “Radd al-Muhtar” asarida “ihtikor – bu yeyiladigan oziq-ovqat va shunga o‘xshash narsalarni ulgurji sotib olib, so‘ng narx oshishini poylab, qirq kun g‘amlab qo‘yishdir” deya izoh beradi. Demak, klassik hanafiy manbalarda ko‘pincha ihtikor deganda aynan tirikchilik uchun muhim bo‘lgan oziq-ovqat mahsulotlarini g‘amlash nazarda tutilgan. Shunga qaramay, hanafiy mazhabida ham bu masalaga doir turli ijtihodiy yondashuvlar mavjud. Mazhab ulamolarining aksariyati g‘amlashning zararli va man etilgan turini faqat oziq-ovqat (inson yoki chorva uchun ozuqa) mahsulotlariga taalluqli deb hisoblashgan. Bunga sabab, Payg‘ambarimizning ihtikor haqidagi hadislarida asosan “taom” (yeyiladigan oziqa) zikr etilganidir. Biroq, ayrim ulug‘ ulamolar bu hukmni kengroq talqin qilishgan. Jumladan, Hanafiy mazhabining yirik imomlaridan Imom Abu Yusuf (Imom A’zam Abu Hanifaning shogirdi va hamzamoni) ihtikor man etilishini faqat oziq-ovqat bilan cheklamagan. U Imom Molik (Molikiy mazhabi peshvosi) singari, musulmonlar ehtiyoj sezadigan har qanday mahsulotda bozorni monopoliya qilish va g‘amlash haromi qilinadi, deb ta’kidlagan. Demak, Hanafiy mazhabining keng qamrovli yondashuvi bo‘yicha, jamiyatga zarur bo‘lgan istalgan tovar – u oziq-ovqat bo‘ladimi, kiyim-kechak yoxud dori-darmonmi – agar qasddan g‘amlab, bozorda sun’iy tanqislik yaratish orqali narxini oshirishga urinilsa, bu ihtikor gunohi ostiga kiradi. Yuqoridagi fikrlardan ko‘rinib turibdiki, hanafiy ulamolar ihtikorni qattiq qoralash bilan birga,...

НАРХНИ ЧЕГАРАЛАШ ВА ИҲТИКОР ЖОИЗ ЭМАС

Мазкур мақолада ислом фиқҳи нуқтаи назаридан бозордаги нархларни сунъий равишда белгиллаш, товарларни ушлаб туриш орқали нархни кўтариш (иҳтикор) амалиёти шариатда қандай баҳоланишига оид масалалар таҳлил қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ва саҳобалар ривоятлари асосида нарх белгилаш ва эҳтикорнинг шариатдаги ҳукми, ижтимоий оқибатлари ҳамда замонавий хатарлари очиб берилган. Ислом иқтисодий тизими адолат, ўзаро розилик ва зулмсиз муомала асосига қурилган. Бозор иқтисодиётида муҳим тушунчалардан бири – нарх белгилаш ҳуқуқидир. Шариатда бу масала шунчаки иқтисодий восита эмас, балки ахлоқий ва илоҳий қоида билан чамбарчас боғланган. Нархни сунъий равишда чегаралаш ёки тижорат молини ушлаб туриб нархни кўтариш – шариатда қораланган ишлардан ҳисобланади. Бу мақолада мазкур ҳолатларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муносабати, уламолар фатволари ва ижтимоий оқибатлари таҳлил этилади. «Нархни чегаралаш» деганда масъул шахс ёки тараф томонидан нархни чегаралаб қўйиш тушунилади. «Иҳтикор» деганда эса, турли йўллар билан бир хил савдо молини эгаллаб олиб нархни оширишга уриниш айтилади. Анас р.а.дан ривоят қилинади: «Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, нарх кўтарилиб кетди бизга нархни белгилаб беринг» дейишди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в.: «Албатта, Аллоҳнинг ўзи нархни белгиловчи, тутувчи, кенг қилувчи ва ризқ берувчидир. Мен эса сиздан бирортангиз ҳам мендан на қон ва на молда зулм, даъво қилмаганингиз ҳолимда Аллоҳга рўбаро бўлишни хоҳлайман» дедилар». Сунан эгалари ривоят қилдилар. Қимматчилик кўпчиликни ташвишга солиб қўяди. Чунки бу ҳолат барчага зарар келтираётган бўлиб кўринади. Ҳамма бу ҳолатдан чиқиш йўлини истайди. Энг осон, энг содда ва ҳаммага «ялт» этиб кўринадиган чора бозорда нархни чегаралаб қўйиш бўлиб, кўринади. Нима учун Пайғамбар с.а.в. бу ишни қилмадилар? Ҳатто баъзи саҳобалар бу таклифни қилганларида ҳам маъқул кўрмадилар. Чунки Пайғамбар с.а.в. ҳеч бир нарсага юзаки қарамасдилар. Нархни чегаралаш вақтинча фойда бергани билан алдамчиликдир, кейин эса зарар бўлиши турган гап. Сўнгра тожирлар ўз фаолиятларини тўхтатадилар. Бу ҳол эса эл юртга бошқа томондан ризқ келишини маън қилади. Шунинг учун ҳам қанчадан-қанча бой давлатлар хонавайрон бўлади. Фақирилк ва мискинликка рўбарў бўлади. Сотувчи ўз молини ўз ихтиёри ила ўзи хоҳлаган нархда сотса, яхши бўлади. Олувчи ўз ихтиёри ила ўзи рози бўлиб, хоҳлаган нархга олса, яхши бўлади. Муҳими, ўзаро розилик бўлиши керак. Яхши ва сифатли нарсанинг нархи баланд бўлади. Ёмон ва сифатсиз нарсанинг нархи эса паст бўлади. Ҳаммаси бозор кўтаришига қараб бўлади. Шунинг учун ҳам ҳар бир киши бозор яхши кўтарадиган молни етиштиришга, олиб келишга қизиқади. Ҳамма шунга урингандан кейин юртда доимий ва ҳақиқий серобчилик, арзончилик ҳукм сурадиган бўлади. Муаммар р.а.дан ривоят қилинади: «Набий с.а.в.: «Ким эҳтикор қилса, ўша хатокордир» дедилар». Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилдилар. «Иҳтикор» луғатда ушлаб туриш маъносини англатади. Шариатда эса сотиб олинган нарсани нархини ошириш учун қасддан сотмай ушлаб туришга «иҳтикор» деб айтилади. Уламоларимиз халқ оммасининг эҳтиёжи кўпроқ тушадиган нарсалар, хусусан, озиқ-овқатнинг эҳтикорига алоҳида, бошқа нарсанинг эҳтикорига алоҳида қараганлар. Биринчиси мутлоқ мумкин эмас десалар, иккинчисини қимматчилик вақтида мумкин эмас деганлар. Иҳтикор ҳақида жуда кўп ҳадислар ривоят қилинган. Абдуллоҳ ибни Умар р.а.дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз с.а.в.: «Ким таомни 40 кеча эҳтикор қилса, батаҳқиқ у Аллоҳдан воз кечган ва Аллоҳ ундан воз кечган бўлади. Қайси юртнинг аҳлидан бир киши оч ётган бўлса, батаҳқиқ, улар Аллоҳнинг зиммасидан тушган бўлурлар» деганлар. Баъзилар шу ҳадисга суяниб эҳтикор фақат таомда бўлади дейдилар. Лекин жумҳур...

Бурҳонидин Марғилоний “ал-Ҳидоя” асарининг аҳамияти ва ўзига хос хусусиятлари

Бурҳонидин Марғилоний номи билан шуҳрат қозонган Абул Ҳасан Али ибн Абу Бакр ал-Фарғоний ар-Риштоний ал-Марғилоний ислом оламида хусусан Ҳанафий фиқҳи тараққиётига беққиёс ҳисса қўшган олимлардан ҳисобланади. Аллома Бурҳонидин Марғилонийнинг “ал-Ҳидоя” асари  ҳозирги кунга қадар фиқҳ илмининг асосий манбаларидан ҳисобланади. Бу асар мусулмонларнинг фиқҳ бўйича энг аниқ, изчил ва мукаммал асар сифатида тан олинди. Ҳозирги кунга қадар бирламчи манба сифатида олий таълим муассасалари ва мадрасаларда ҳанафий фиқҳи бўйича ўқитиладиган асосий дарсликлардан ҳисобланади. Маҳмуд ибн Сулаймон ал-Кафавийнинг келтиришича, Бурҳониддин Марғилоний ўзининг «Бидоят-ал-мунтаҳий» асарининг сўз бошида «Ҳидоя»нинг яратилиши тўғрисида шундай ёзган: «Ирокка сафар қилганимда, «Ал-Мухтасар ал-Кудурий» («Кудурий қисқартмаси»)ни кўрдим. У фиқҳ бобида ажойиб асар эди. Бу пайтда каттаю-кичик, барча «Жомеъ ус-Сагир” (“Кичик тўплам”) дан фойдаланган эди. Шунда фиқҳга оид барча асарларни жамлаб, улардан энг зарур масалаларни олдим ва бу асарга «Бидоят ал-мунтаҳий» деб ном бердим. Кейинчалик ушбу асарга шарҳ ёзиб, уни «Кифоят ул-мунтаҳий» деб номладим»[1]. Кейинроқ бу асарнинг ҳам ҳажми катталик қилиб, янада мўъжаз бўлган,бутун ислом оламида ҳанафия мазҳабининг фикх масалаларида асосий қўлланмасига айланган Ҳидоя асари яратилди. Мазкур асарни ҳанафия мазҳабидан тутган ўрни тўғрисида аллома «Ҳидоя» китобига шарҳ ёзган машҳур олим Бадруддин Айний ўзининг «Биноя» номли шарҳида шундай ёзади: إن كتاب الهداية قد تباهجت به علماء السلف، وتفاخرت به فضلاء الخلف، حتى صار عمدة المدرسين في مدارسهم، وفخر المصدرين في مجالسهم، فلم يزالوا مشتغلين به في كل زمان، ويتدارسونه في كل مكان، وذلك لكونه حاويًا لكنز الدقائق، وجامعًا لرمز الحقائق، ومشتملًا على مختار الفتاوى، ووافيًا بخلاصة أسرار الحاوي، كافيًا في إحاطة الحادثات، وشافيًا في أجوبة الواقعات، موصولًا في قواعد عجيبة، ومفصلًا على قواعد غريبة، وماشيًا على أصول مبنية، وفصول رصينة، ومسائل غريزة، وترتيب أنيق، وترکيب حقيق “Ҳидоя китоби билан салаф уламолари фахрланган, халаф фузалолари унинг билан ғурурланган. У устозлар мактабларида асосий манба, маърузачилар мажлисларида ифтихорга айланган. Ҳар бир замонда у билан шуғулланишган, ҳар бир жойда уни мутолаа қилишган. Бу китоб ноёб билимлар хазинасини ўз ичига олган, ҳақиқат рамзларини жамлаган, муфтийларнинг ихтиёрий фатволарини ўз ичига олган, янги воқеаларга етарлича жавоблар берган, ажойиб қоидаларни ўз ичига олган, ноёб қоидалар асосида тузилган, мустаҳкам фаслларга эга бўлган, чуқур масалаларни ўз ичига олган, нафис тартиб ва мукаммал услубга эга…”[2] Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ Маҳбубий «Ҳидоя» ҳақида шундай дейди: «Кўз кўрмаган, вақт иккинчига гувоҳ бўлмаган ноёб асар.» Марғилоний бу китобида ҳанафий мазҳабини ва бошқа мазҳабларнинг сўзлари, далилларини баён қилди. Кўп масалаларда бошқа мазҳаблар билан ихтилофни баён этишга эътибор берди, бу эса алломанинг умумий фиқҳий китоблар орасида алоҳида ўринга эга қилди. Шу боис, бу асар қиёсий фиқҳ китоблари жумласидан ҳисобланади. Шунингдек, у Имом Аъзам ва унинг икки шогирди ўртасидаги ихтилофни ҳамда улардан ривоят қилинган турли фикрларни келтиришга эътибор берди. Шунингдек, олим кўп масалаларда мазҳаб шайхларининг нуфузли фикрларини ҳам зикр қилган, бу эса китобга ҳанафий мазҳабида алоҳида илмий мақом берди. Бу матннинг аҳамияти ва шуҳрати туфайли кўплаб уламолар уни шарҳлаш, таҳлил қилиш, ҳошиялар ёзиш, ҳадисларини таҳқиқ қилиш, ҳатто уни назмга солиш билан шуғулланганлар. «Кашф» муаллифи «Ҳидоя»га ёзилган шарҳлар, изоҳлар ва ҳадислар таҳқиқини ўз ичига олган 60 дан ортиқ китоб мавжудлигини зикр қилади. Агар «Кашф» муаллифидан кейин ёзилган асарларни ҳам қўшсак, бу сон янада ортиб кетади. Акмалуддин Бобуртий раҳматуллоҳи алайҳ «Ҳидоя»га ёзган шарҳи...

TALOQ HOJAT EMAS ZARURATDIR

Boshqa hukmlar qatori, taloq masalasida ham Islom dini inson tabiatini e’tiborga olib ish tutadi. Chunki insonni Alloh subhaanahu va taolo yaratgan, unga nima mos kelishini ham Alloh taoloning o‘zi yaxshi biladi. Avvallari, boshqa masalalar qatori, taloq masalasida ham ayollar xorlanar, ularni inson o‘rnida ko‘rmas edilar. Ba’zilar xotinini xohlamay qolsa, boshqaga uylanib, uni qarovsiz qoldirar, na o‘zi xotin qilar va na boshqaga erga tegib ketishiga imkon berar edi. Yoki taloq qilib, iddasi yaqin qolganda yana qaytib, uni o‘yinchoq qilardi. Shu va shunga o‘xshash usullar bilan ayollarni o‘ta ayanchli hollarga solar edilar. Islom bunday xorliklarga chek qo‘ydi. Er kishiga faqat uch taloqning haqqini berdi va ayolni qiynamaslikka buyurdi. Ayni chog‘da ayolga “xulu’” haqqini ham berdi. Ya’ni ayol kishi eri bilan yashashni xohlamasa, qoziga arz qilib, ajrashib ketishiga imkon yaratdi. Hozirda ba’zi erlar o‘zlari va oilalariga baxtsizlik va mushkulot yo‘lini tutib, shariat hukmlariga xilof tarzda “taloq” so‘zini ko‘p va bo‘rttirib qo‘llash holatlari avj olmoqda. Aslida bu – ulkan ma’siyat va haddan oshishdir. Mahmud ibn Labid raziyallohu anhudan rivoyat qilingan hadisi shariflarda shunday deyilgan: «أُخْبِرَ رَسُولُ اَللَّهِ صلى الله عليه وسلم عَنْ رَجُلٍ طَلَّقَ اِمْرَأَتَهُ ثَلَاثَ تَطْلِيقَاتٍ جَمِيعًا، فَقَامَ غَضْبَانَ ثُمَّ قَالَ: «أَيُلْعَبُ بِكِتَابِ اَللَّهِ تَعَالَى، وَأَنَا بَيْنَ أَظْهُرِكُمْ» حَتَّى قَامَ رَجُلٌ، فَقَالَ: «يَا رَسُولَ اللَّهِ أَلَا أَقْتُلُهُ» (رَوَاهُ الإمَامُ النَّسَائِيُّ عَنْ مَحْمُودِ بْنِ لَبِيدٍ رضي الله عنه)   ya’ni: “Rasululloh sallallohu alayhi vasallamga xotinini uchta taloqni jamlab taloq qilgan kishi haqida xabar berildi. U Zot g‘azabnok holda o‘rnilaridan turib: “Men oldilaringizda bo‘lsam-u, Alloh taoloning Kitobi bilan o‘ynashiladimi?!”, – dedilar. U Zotning qattiq g‘azablanganlaridan hatto bir kishi o‘rnidan turib: “Yo Rasululloh, uni o‘ldiraymi?” – deb yubordi” (Imom Nasaiy rivoyatlari).Taloqni ermak qilish, bo‘lar-bo‘lmas sabablar bilan ayolni taloq qilaverish juda katta kulfatlarga, oilaviy baxtsizliklarga sabab bo‘lishini unutmasligimiz zarur. Shariatda taloqqa ruxsat berilganiga sabablar ko‘p. Shulardan ikkitasini zikr qilib o‘taylik : 1.Faraz qilaylik, bir kishining xotini tug‘maslik kasaliga mubtalo bo‘lgan. U kishi o‘zgalarga o‘xshab, ortidan zurriyod qoldirishni xohlaydi. Ikki xotinni ushlab turishga esa imkoni yo‘q. Shunda avvalgi xotinini taloq qilib, farzand ko‘rishga layoqati bor ayolga uylanishi mumkin 2.Er-xotinning fe’l-atvorlari bir-birlariga to‘g‘ri kelmay qolib, o‘zaro nafratlari kuchayib, birga yashashning sira iloji qolmaganida taloq yordamga keladi va ikkovlarini bir-biridan qutqaradi. Taloqni Islomga ayb qilib taqaydigan G‘arb davlatlarining ko‘pchiligida hozirda o‘z dinlarining ahkomlariga qarshi chiqib, taloqqa ruxsat berilgan. Ba’zilar er kishining bir og‘iz so‘zi bilan taloq tushishini juda ham yengil hukm, hayotga jiddiy qaramaslik, deb tushunadilar. Aslini olganda, bunday xavotirga asos yo‘q. Islom hayotga nihoyatda jiddiy qaraydi. Kattami-kichikmi, har bir inson o‘z so‘ziga javobgardir. Islomda har qanday so‘zning salmog‘i kattadir. Inson bir so‘z bilan mo‘min bo‘lib, bir so‘z bilan iymondan chiqadi, aqdi nikoh paytida kelin-kuyov bir og‘iz so‘z bilan er-xotin bo‘ladilar. Ular iyjob va qabulda aytiladigan “roziman” va “qabul qildim” so‘zlari bilan bir-birlariga halol bo‘ladilar. Shuningdek, birgina “taloq” so‘zi bilan aksincha bo‘lishi ham bor.  Demak, hayotga jiddiyat bilan qarash har bir musulmonning burchidir. Jumladan, taloq masalasida ehtiyot bo‘lish ham har bir musulmon erkakning vazifasidir. Bo‘lar-bo‘lmas sabablarga ko‘ra ayolini taloq qilaverish musulmon shaxsga ravo emas. Taloqni muboh qiluvchi sabablar va muboh tushunchasi Lug‘aviy jihatdan “مُبَاحٌ” — ochiq, ruxsat berilgan, man qilinmagan...

Ayollarga xos zamonaviy fiqhiy masalalar

Kosmetik jarrohlikning taʼrifi: Kosmetik jarrohlik insonni zohiriy jismidagi bo’laklaridan birini oʻzgartirish orqali chiroy kiritish yoki shikast yetganligi sababli vazifasini qayta izga tushirish uchun xizmat qiladigan jarrohlik... - Toshkent islom instituti talabasi Rahmatova Nafosat
1 2 3 18