islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ақидавий матнларни энг кўп ёдлаган талабалар тақдирландилар

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси томонидан талабалар ўртасида илмий мақолалар ҳамда ақидавий матнларни ёд олиш танлови ўтказилди.

Танлов якунига кўра мақола ёзиш бўйича қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин: Содиқов Бобур;

2-ўрин: Раҳмонова Соҳиба;

3-ўрин: Эргашев Орифжон ва Анваров Абдумалик.

Муҳаммадиев Боймурод, Мирабдуллаев Музаффар, Анваров Абдулмалик, Иномжонов Сардор,  Асланкулов Аброр ва Холиқов Муҳаммад Фарруҳ “Фиқҳул акбар”, “Бадъул амолий”, “Ақидатут Таҳовий” “Ақидатун Насафий” матнларидан ёд олган қисмларини айтиб бердилар.

Тошкент ислом институти ректори  Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Ф.Жўраев,  кафедра доценти, PhD С.Примов ҳамда устозлар иштирокидаги тадбирда  ғолиб талабаларга қимматбаҳо совғалар ва диплом топширилди.

 

ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси

кабинет мудири Бобур Азизов

425070cookie-checkАқидавий матнларни энг кўп ёдлаган талабалар тақдирландилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: