Iqna.ir сайтининг маълумотига кўра, шу йил 14-28 ноябрь кунлари Бирлашган Амирликларининг Дубай шаҳрида аёл-қизлар ўртасида “Шайха Фотима бинти Муборак” номли V халқаро Қуръони карим мусобақаси бўлди ва унда мусобақа ғолиблари эълон қилинди.
Бу мавзу биз яшаб турган замонга нисбатан ғаройиб бўлмаса-да, лекин Ислом ҳазораси ажойиботлари ҳақидаги мавзулар ичидаги энг гўзалидир.-403-гуруҳ талабаси Амонова Ситора
Ҳижрий тақвим - "ҳижрий-қамарий тақвим", "исломий тақвим" ёки "арабий тақвим" деб ҳам номланади. Ҳиржий тақвим 12 ой, 354-355 кундан иборат. Мусулмонлар ушбу тақвимни, хусусан, рамазон ойини, ҳаж кунларини, закотда йилни ҳисоблашда фойдаланадилар. Бугунги кунда бир қанча араб давлатлари ушбу тақвимдан фойдаланади...- 3- курс талабаси Олимжонов Ҳабибуллоҳ
“Aбу Шакур Кеший “Тамҳид” асарининг мотуридия таълимоти ривожида тутган ўрни” мавзусида Тошкент ислом институти Aқоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири, тадқиқотчи Соатмурот Примовнинг 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослиги доирасида исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси ўтказилди.