Охирги йилларда ҳамма соҳалар қатори дин бўйича ҳам очиқлик, эркинлик берилди, бир нечта илмий марказ ташкил этдик. Бу салоҳиятни жамиятга етказиш керак. Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний каби буюк боболаримиз меросига таянган ҳолда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш зарур...-Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори Шовосил ЗИЁДОВ
Ўзбекистон заминидан ислом дини ва умумбашарий сивилизатсия ривожига беназир ҳисса қўшган Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Муин Насафий, Имом Мотуридий каби буюк мутафаккир алломалар етишиб чиққан...-Жамолиддин КАРИМОВ, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори
Сўнгги йилларда юртимизда хайрли бир анъана шаклланди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳар йили йил сўнгида Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари ва чоралари ҳақида куйиниб гапирмоқдалар...- Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла РАУПОВ
Мурожаатномада халқимиз истиқболи ҳамда мамлакат равнақи учун ҳар бир раҳбар, ҳар бир фуқаро қандай иш тутиши ва юритиши билан боғлиқ вазифалар аниқ ва кескин равишда белгилаб берилди. Масалага онгли равишда ёндашиш, коррупция балосига қарши кескин курашиш...- Ўзбекистон мусулмонлар идораси Самарқанд вилоят вакили, вилоят бош имом хатиби Зайниддин ЭШОНҚУЛОВ