islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Озиқ-овқат захирасини тўпламанг: қирқ йил қирон келса, ажали етган ўлади!

Тутуриқсиз миш-мишлар таъсирига тушманг, дорихоналардан турли хил дори-дармонларни сотиб олаверманг, озиқ-овқат захирасини тўпламанг!

Болгариялик врач Веселин Йолов коронавирус туфайли оммавий ваҳимага тушишни тўхтатишга ёрдам берадиган маълумотларни эълон қилди.

 Доктор ўқувчиларига Facebook даги саҳифаси орқали мурожаат қилиб, касалликни хотиржам қарши олиш ва ваҳима қилмаслик сабабларини санаб ўтган.
Мана улар:

«100.000 дан кўпроқ киши коронавирусга чалинган. Улардан 77 мингги Хитойдан. Демак, агар сиз хитойлик бўлмасангиз ёки яқин орада у ерга бормаган бўлсангиз, у ҳолда ташвишланишингизнинг 94 фоизини олиб ташланг.

Агар, ростдан ҳам коронавирусга чалинган бўлсангиз, бу ҳали ваҳима қилишга сабаб бўла олмайди, чунки:

81 фоиз ҳолатда касаллик енгил шаклда кечади, 14 фоиз ҳолатда озгина оғир кечади. Фақат 5 фоизлик ҳолатларда аҳвол кескинлашади.

Бу, ҳатто агар сиз коронавирусга чалинган бўлсангиз ҳам, тузалиб кетиш эҳтимоли юқори, деганидир.

Атипик пневмониядан ўлим ҳолати 10 фоизни ташкил этган, COVID-19 коронавирусидан вафот этганлар нисбати эса 3,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Бундан ташқари, агар ўлим кўрсаткичларини ёшга қараб солиштирадиган бўлсак, ёши 50 дан паст бўлган кишиларда ўлим ҳолати атиги 0,2 фоиз. Бу дегани, агар сиз ҳали 50 ёшга тўлмаган бўлсангиз ва Хитойда яшамасангиз, лотерея ютиш эҳтимоли юқорироқ.

Масалан, энг ёмон кун бўлган 10 феврални олиб кўрайлик, дейди болгариялик врач. Ўша куни Хитойда 108 киши коронавирусдан вафот этган.
Шу куни:

26 минг 283 киши саратондан вафот этган;

24 минг 641 кишининг ўлимига юрак хасталиги сабаб бўлган;

4 минг 300 кишини диабет олиб кетди;

2 минг 740 кишининг ҳаётига пашшалар зомин бўлди;

1 минг 300 киши қотиллик сабаб ҳаётдан кўз юмган;

137 кишини илон чақиб ўлдирган.

Эътиборингизни шахсий гигиенага қаратинг, сифатли овқатланинг, витаминлар қабул қилиб, иммунитетингизни кўтаринг ва яхши ҳаёт кечиринг!», деб маслаҳат беради Веселин Йолов.

Қирқ йил қирон келса, ажали етган ўлади!

Ҳамма жойда ваҳима коронавирус ундай қилибди, коронавирусдан бунча одам ўлибди. Интернетни титкилаб биз ўзимиз ваҳимачи эканлигимизга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.

1999/2000 – янги асрда ҳаммамиз ўламиз, муаммо ҳаммаёқ дастурланиб кетади.

2001 – Сибир язваси ҳаммамизни ўлдиради.

2002 – Ғарбий Нил вируси ҳаммамизни ўлдиради.

2003 – SARS грипи ҳаммамизни ўлдиради.

2005 – парранда грипидан қирилиб кетамиз.

2006 – ECOl вируси ўлдиради бизни.

2008 – бутун дунё иқтисодий кризисидан ўлиб кетамиз.

2009 – чучқа грипи ёстиғимизни қуритади.

2012 – қиёмат рўй беради, биз йўқ бўлиб кетамиз.

2014 – Эбола вируси бизни ўлдиради.

2015 – ИШИД балоси бизни ўлдиради.

2020 – Коронавирус бизни ўлдиради.

10 февраль куни Коронавирус тарихида энг ёмон кун бўлибди.

Шунинг учун, азизлар, ўзингизни эҳтиёт қилинг, яна бир бор таъкидлаймиз, шахсий гигиенага алоҳида эьтибор беринг, қўлларингизни тез-тез совунлаб ювинг. Лекин ҳа деб ваҳима чиқараверманг, Аллоҳга суянинг!

125430cookie-checkОзиқ-овқат захирасини тўпламанг: қирқ йил қирон келса, ажали етган ўлади!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: