islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўзбекистон элчиси Ал-Азҳар шайхи доктор Аҳмад Тоййиб билан учрашди

Куни кеча Ўзбекистоннинг Мисрдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Усмонов Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Доктор Аҳмад Тоййиб билан учрашув ўтказди.
Самимий мулоқот давомида Доктор Аҳмад Тоййиб ҳазратлари:“Ўзбекистонни икки марта зиёрат қилишга мушарраф бўлдим. Иккисида ҳам Ислом маданиятини сақлаш ва ривожлантиришга бўлган кучли рағбатнинг гувоҳи бўлдим.

Ташрифларимда Aл-Aзҳар мажмуаси ва Ўзбекистон ўртасидаги илмий ва маданий алоқаларни ривожлантиришга доир бир қатор вазифаларни бажаришда муваффақиятга эришдик. Жумладан, Ўзбекистондаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбарияти билан Исломий меросимиз ва илмларимиз ривожига хизмат қилиш учун икки марказ ўртасида Исломий мафкура соҳасидаги амалий ишлар ва тадқиқотчиларимизнинг тажриба алмашинувини йўлга қўйиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини узлуксиз давом эттиришга келишдик”, деди.

Ўз навбатида Қоҳирадаги Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Усмонов Ал-Aзҳар мажмуаси раҳбари доктор Аҳмад Тоййибнинг Ўзбекистонга қилган ташрифи икки давлат ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаганини таъкидлади.

Ўзбекистон элчиси Мисрнинг фазилатли имомига: “Ал-Азҳар ва сизнинг фазилатингиз бизнинг қалбимизда катта ўрин тутади. Сиз билан бўлган учрашувим бутун умр хотирамда сақланиб қолади”, деди.

Доктор Аҳмад Тоййибнинг юртимизга ташрифи давомидаги нутқ ва маърузалари ўзбек ва рус тилларига таржима қилиниб, эълон қилинган эди.

ТИИ матбуот хизмати

181420cookie-checkЎзбекистон элчиси Ал-Азҳар шайхи доктор Аҳмад Тоййиб билан учрашди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: