Аввал хабар берганимиздек, Жиззахнинг Зомин туманида “Қуръони карим ва тажвид” курси очилди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони каримни ўргатиш бўлими мудири шайх Алижон қори, Жиззах вилояти бош имом-хатиби Меҳмонали домла Жабборов ва бошқа мутасаддилар ҳамда Қуръон ихлосмандлари қатнашдилар.
Жиззах вилоятининг Зомин туманида очилган мазкур “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг тингловчилар илк тажвид сабоқларини шайх Алижон қоридан олдилар.
Маълумот учун, ҳозирги кунга қадар ўлкамизнинг 20 та ҳудудида мана шундай курслар фаолият олиб бормоқда, битирувчилар сони 21 мингдан ошиб кетди.