islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Жамият

Бўлимлар

“Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” доирасида Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси устозлари ва 3 курс талабалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, марказнинг мақсад ва вазифалари, фаолияти билан яқиндан танишдилар

Ташриф давомида марказ директорининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари доцент, Тарих фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) Иргаш Даминов Иноятович иштирокида “Абул Муъин Насафий илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур суҳбатда маърузачи имом Мотуридий, имом Насафий ва имом Таҳовий каби уламоларнинг асарлари, уларнинг ақидавий қарашлари ва бугунги кунда мотуридийлик таълимотининг долзарблиги юзасидан муҳим маълумотлар берилди. Қолаверса, бугунги кунда уларнинг асарлари устида ишлаш, матн ва шарҳларини таржима қилиш ва бу борадаги юртимизда мавжуд бўлган қўлёзмаларни тўплаш ва ўрганиш борасидаги олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Давра суҳбати сўнгида талабалар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Мазкур ташриф талабаларнинг аждодларимиз бой илмий-маънавий меросига бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг билим ва тадқиқотчилик салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади. ТИИ Матбуот хизмати 172

Маҳаллаларда аҳоли ўртасида ёш тарғиботчи талаба қизлар иштирокида тадбирлар ўтказилмоқда

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, уларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш долзарб вазифалар ҳисобланади. Ушбу чора-тадбирлардан мақсад – ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган. Шунингдек, аёллар, айниқса, ёш қизларда оилага ва Ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, “одобли қиз” ва “маърифатли она” қиёфасини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат. Маҳаллаларда аҳоли ўртасида профессор-ўқитувчилар ва ёш тарғиботчилар иштирокида “Менинг оилам – менинг бахтим”, “Маҳаллам – менинг фахрим” каби мавзуларда тарғибот тадбирлари доирасида битирувчи талабалар имом-хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари билан бирга, “Хотин-қизлар тарғибот” гуруҳлари фаолиятини кузатиш жараёнида шу каби тадбирларда олган назарий билимларини амалда қўлламоқдалар. ТИИ Матбуот хизмати 261

Миллий қадриятлар – миллат кўрки

Ҳар бир халқнинг миллий қадриятларини унинг тарихи, маънавияти, маданияти, ўзига хос урф-одатлари, анъаналарисиз тасаввур қилиш қийин. Миллий қадриятларни фарзандлар онги ва қалбига сингдириш оиладан бошланади. Жумладан, ёшлар катталардан:.. - "Қирсадақ" масжиди имоми Одилжон Нарзуллаев

“Xalq diplomatiyasi haqida gaplashamiz” mavzusida ochiq dars

Joriy yilning 31-yanvar kuni Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti professor-o‘qituvchilari va talabalar ishtirokida “Xalq diplomatiyasi haqida gaplashamiz” mavzusida ochiq dars o‘tkazildi.

Islomda ijtimoiy himoyaning jamiyat barqarorligida tutgan o’rni

Ijtimoiy himoya – davlat tomonidan kam taʼminlangan qatlamlarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida tizimlashtirilgan yordam sistemasi boʻlib, davlatning fuqarolarga xizmat qiluvchi ijtimoiy xususiyatini oʻzida aks ettiradi... - TII “Ijtimoiy fanlar” kafedrasi o’qituvchisi Maxfuzaxon Jaloldinova
1 2 3 28