Эслатиб ўтамиз, 2024-2025 ўқув йили давомида 6 нафар талаба қизлардан иборат 4 та жамоа бир неча босқичларда беллашиб келаётган эди. Ўтказилган ҳар бир беллашув алоҳида кайфият ва натижаларга бой бўлди. Ҳар бир босқич талаба қизларнинг янада шижоатланишига сабаб бўлди. Бугунги умумхалқ “Наврўз” байрамига бағишлаб ўтказилган финал беллашуви ҳам ўзгача руҳда ўтди. Талаба қизлар финал босқичда янада жидду-жаҳд билан беллашдилар ҳамда қуйидаги натижа қайд этилди: 1-ўрин: “Пешқадамлар” гуруҳи; 2-ўрин: “Улун нуҳа” гуруҳи; 3-ўрин: “Фотима Самарқандия” гуруҳи; 4-ўрин: “Сабиқот” гуруҳи. “Заковат” интеллектуал ўйинининг ўтказилиши анъана тусига кириши талаба қизларда интеллектуал салоҳиятни ошириш ва чархлашга сабаб бўлишига умид қилган ҳолда ушбу анъанани давом эттириш ниятида илк мавсумга якун ясалди. ТИИ Матбуот хизмати 76
Март ойи – Эътиқод мусаффолиги ойлиги муносабати билан Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси устозлари ва талабалар учун Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Имом Мотуридий меросини ўрганиш – маънавият ва илм ривожидаги улкан қадам” номли тадбир ташкил этилди. Унда Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари бўлими бошлиғи Абдулатиф Аллоқулов сўзга чиқди. Маърузачи Имом Мотуридий ва унинг асарлари, ислом илми ва ақидавий таълимот ривожига қўшган улкан ҳиссаси, унинг “Таъвилотул Қуръон” ва “Китобут тавҳид” асарларининг аҳамияти ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ва унинг моҳияти ҳақида алоҳида сўз юритди. Учрашув давомида мотуридийлик таълимотининг бугунги кундаги долзарблиги ва унинг илмий-амалий аҳамияти ҳақида фикр алмашилди. Тадбир якунида устоз ва талабаларга марказда нашр этилган китоблар ҳадя қилинди. ТИИ Матбуот хизмати 76
Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги доирасида Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси устозлари ва битирувчи курс талабалари Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюриб, марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ташриф давомида марказ директори Жамолиддин Каримов меҳмонларга Имом Мотуридий мероси, марказда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ҳамда нашр этилган асарлар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, марказ кутубхонаси ва қўлёзмалар жамланмаси билан яқиндан танишиш имконияти яратилди. Учрашув чоғида Имом Мотуридий таълимоти, унинг ақидавий қарашлари ва бугунги кунда мотуридийлик таълимотининг долзарблиги юзасидан маълумот берилди. Институт талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Мазкур ташриф талабаларнинг аждодларимиз бой илмий-маънавий меросига бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг билим ва тадқиқотчилик салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади. ТИИ Матбуот хизмати 76
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Хабибулло Сагдиев иштирокида “Имом Таҳовий илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусида илмий суҳбат бўлиб ўтди. Давра суҳбатида институт ўқитувчилари ва Кундузги таълим шакли талабалари иштирок этди. Суҳбатда Имом Таҳовий илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти, долзарблиги, Таҳовий матнида асосий эътибор берилган жиҳатлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Таҳовий матнига аввалда ёзилган шарҳлар ҳамда ҳозирги кундаги замонавий шарҳлар борасида қимматли маълумотлар берилди. Ҳақиқатдан ҳам, Таҳовий матни ҳар қандай олим тарафидан эътироф этилган матн экани билан алоҳида хусусиятга эга. Бу матнга аҳли сунна вал жамоадаги мотуридий ва ашъарий уламолардан ташқари мўътазила, хавориж ва ҳатто аҳли ҳадис тарафдорлари тарафидан ҳам қизиқиш билдирилган ва шарҳлар ёзилган. Тадбир якунида ташриф буюрган маърузачига институт раҳбариятининг ташаккурномаси берилди. ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Абдулло Ғофуров 73
Joriy yilning 31-yanvar kuni Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti professor-o‘qituvchilari va talabalar ishtirokida “Xalq diplomatiyasi haqida gaplashamiz” mavzusida ochiq dars o‘tkazildi.