islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyul 31, 2017

Day

Қуш инида кўрганини қилади

Кечаси она болаларига дарс тайёрлашда ёрдам беришга чоғланди. Аввало, уларга халақит бермаслик учун тўрт ёшли ўғлини нима биландир машғул қилиш мақсадида қўлига қалам ва оқ қоғоз берди. Сўнг қолганларига хотиржам ёрдамлашмоқчи эдиҳамки, қайнотасига кечки овқатини бермагани хаёлига келди. Қайнота ховли чеккароғида жойлашган бир хонада яшар, касаллиги туфайли ташқарига камроқ чиқарди. Аёл имкон қадар қайнотасининг хизматини қилар, эри ҳам унинг хизматидан рози эди. Аёл ўрнидан туриб, отанинг кечки овқатини олиб бориб берди ва бирор эҳтиёжи бўлса чақириши мумкинлигини айтиб болалари олдига қайтди. Кичкина ўғлини қизиқиш билан нималарнидир чизаётганини кўриб: – Нима чиздинг, – дея эркалатир сўради. Ўғли онасининг гапига жавобан қўлидаги қоғозни кўрсатди. Қоғоз юмалоқ, тўртбурчак шакллар билан тўла эди. Она: – Бу нима, – деди. Бола: – Катта бўсам мен ўзим яшайдиган уй хоналарини чиздим, – деди. Кейин ҳар бир шаклни “Бу ошхона, у ерда овқатланаман, буниси ётоқхона, у ерда ухлайман, буниси меҳмонхона…”, дея бир-бирига туташ бўлган шаклларни бирма-бир тушунтира кетди. Она қоғознинг чеккасида, бошқаларидан алоҳида ва кичик қилиб чизилган шаклни кўриб “Бу қандай хона, нега уни бошқа хоналардан ажратиб, алоҳида  қилиб қўйдинг”, деди. Бола “У хона сизники, у ерда сиз бобомдек катта бўлганизда яшайсиз”, деди. Бу гап онанинг қулоғига чақмоқдек урилди, қалбини ларзага солди. Эртаси куни биринчи қиладиган иши меҳмонлар учун безатилган хонага қайнотасини кўчириб ўтказиш бўлди. Кечки пайт келган эри бу ҳолни кўриб, хотинидан ҳайратланиб, нима гаплигини сўради. Хотини “Қариганимизда ўзимизга яшаш учун жой ҳозирлаяпман”, деди. Эр гап нимадалигини тушуниб, мамнуният билан кулиб қўйди. Араб тилидан  Ш.Чўлпонов таржимаси 275

Қуръонни тадаббур ила ўқишнинг фойдаси

Қуръони каримни тиловат қилиш натижасида ўқувчи кишига дунё ва охиратда жуда ҳам кўплаб фойдалар бор. Бироқ, мана шу фойдаларни яна ҳам кўпроқ ва унумлироқ қиладиган бир амал мавжуд. Бу тадаббур ила қироат қилмоқдир. Қуръони каримни тадаббур ила ўқишда кишига кўплаб фойдалар бўлиб, уларни баён қилишдан олдин тадаббур ила қироат қилиш нима эканлигини келтириб ўтсак. Тадаббур – бирор нарса ҳақида фикр юритмоқ, мулоҳаза қилмоқ деганидир. Қуръони каримни қироат қилишда эса Қуръони каримдаги оятлар борасида фикр юритиб, ақл-идрок қодир бўлган даражада оятлардаги Аллоҳ таолонинг муродини англамоқ ва фаҳмламоқдир. Энди эса тадаббур туфайли пайдо бўладиган фойдаларнинг энг афзалларини баён қиламиз: Тадаббур ила Қуръон ўқиш – Иймон шоҳтомирларини бақувват қилади.Қуръони карим оятларини тадаббур қилиш мўмин кишини бу китоб ҳақиқатда Аллоҳ таолонинг ҳузуридан нозил қилинганига бўлган ишончини кучайтиради. Негаки, тадаббур ила ўқувчи Қуръон оятлари ичида хоҳ лафзларда, хоҳ тугалланган маъноларда бўлсин бир-бирига мухолифини топа олмагач, оятларнинг мукаммаллигидан бириси ўрнига бошқасини, ёки бирор лафзни ўзини алмаштириш мумкин бўлмаганидан албатта, бу китоб яккаю ягона Аллоҳ таолонинг нозил қилгани эканлигига яна ҳам ишончи ортади. Демак, Қуръони каримдаги:  أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآَنَ وَلَوْ كَانَ مِنْ عِنْدِ غَيْرِ اللَّهِ لَوَجَدُوا فِيهِ اخْتِلَافًا كَثِيرًا  Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?! Агар (у) Аллоҳдан ўзганинг ҳузуридан (келган) бўлса эди, унда кўпгина қарама-қарши гапларни топган бўлур эдилар. (Нисо сураси, 82 оят), деб таърифланганига яна бир бор инониб, иқрор бўлади. Мана шу ишонч  Аллоҳ таолонинг:  قُلْ نَزَّلَهُ رُوحُ الْقُدُسِ مِنْ رَبِّكَ بِالْحَقِّ لِيُثَبِّتَ الَّذِينَ آَمَنُوا وَهُدًى وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ  (Эй, Муҳаммад! Уларга) уни (яъни Қуръонни) Руҳул-Қудус (Жаброил) Раббингиз (тарафи)дан иймон келтирганларни (динда) собитқадам қилиш учун мусулмонларга ҳидоят ва башорат бўлган ҳолида барҳақ нозил қилганини (уларга) айтиб қўйинг! (Наҳл сураси, 102 оят), деб нозил қилган оятидаги иймоннинг саботини рўёбга чиқаради. Мана, ўн тўрт аср  ўтаётган бўлсада, илоҳий мўъжиза – Қуръони карим оятларида келтирилган маълумотларда бирорта хато  жумла топилгани йўқ, топилмайди ҳам. Фалакиёт, коинот, ҳайвонот, наботот, илоҳиёт ва табииётга доир оятларнинг нақадар тўғри ифода этилгани кун сайин ўз тасдиғини топиб келаётир. Тадаббур ила Қуръон ўқиш – Аллоҳ таолони танитади. Инсоният яратилибдики ўзи, атрофидаги борлиқ, уларни Яратган Зот ҳақида билишни, танишни хоҳлайди. Қуръони карим эса мана шу нарсаларга жавоб беради. Атроф, борлиқ яратилиши ҳақида хабар беради. Бутун оламлар Парвардигорининг зоти, исмлари ва сифатлари ҳақида баён қилади. Нималар У Зотга хос экани, У Зот нималардан пок ва муназзаҳ эканлигини ўргатади. Бандаларнинг Ўз Роббилари олдидаги вазифаларини, У Зотга боғланиш йўлларини ва У Зотга яқин кишилар сифатларини кўрсатиб беради. Тадаббур ила Қуръон ўқиш – Аллоҳ таолога бандалик қилишни шакллантиради. Қуръони каримни тадаббур ила қироат қилиш Аллоҳ таоло биздан нималарни хоҳлагани ва бизларга нимани нозил қилганини билишимиз учун энг яхши восита ва энг ишончли йўл кўрсатувчидир. Чунки, Қуръони карим бандалар бажариши лозим бўлган шариатнинг асосидир. Шу асосга кўра банда буйруқларга амал қилиш, қайтариқлардан сақланиш амалиётини шакллантириб боради. Тадаббур ила Қуръон ўқиш – Мусулмон кишига барча ишларини Аллоҳ таоло буюрганидек амалга оширишга ундайди, намозида ҳам намоздан ташқарида ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузурида тургандагидек бўлишни шакллантиради. Мусулмон бўлмаганларга эса, агар инсофли, адолатли бўлса, иймон ва ислом неъматини ҳадя этади. Тадаббур ила Қуръон ўқиш – Қалбларни ва барча борлиқни ислоҳ қилади. Қалбдаги иймон, ишонч уруғлари тадаббур суви ила суғорилса куртак очишга, ўсиб, бақувват илдиз олишга...

Абу Ҳанифа – буюк имом

Имом Абу Ҳанифа Ан-Нўъмон (р.а.)нинг ҳаётидан лавҳа (80-150 ҳ.) Насаби: Абу Ҳанифа Ан-Нўъмон ибн Собит ал-Форсий Имом Аъзам номи билан танилгандир. Боболари асли Қобил аҳлидан бўлиб, диёрлари фатҳ бўлганда асир олиниб, сўнгра озод этилганлар. Абу Ҳанифа гарчи асирликдан озод этилган кишининг авлоди бўлсада, на унинг ўзи ва на отаси қулликда бўлмаган. Балки, асли ҳур бўлган. Форсий нисбатининг берилиши  асрлар оша у зотнинг шарафларига шараф қўшди холос. Зеро, саҳобалардан сўнг ислом диёрида узоқ вақт илм майдонининг марказида турганларнинг аксар қисми ҳам мавлолардан эди[1]. Қолаверса, Расулуллоҳ с.а.в.нинг айнан шулар ҳақида айтган  башоратлари ҳам ўз тасдиғини топган эди: لو كان العلم بالثريا لتناوله أناس من أبناء فارس яъни: “Агар илм Сурайёда бўлганида уни форс ўғлонларидан бўлган кишилар олиб тушар эди”.[2] Туғилиши ва вафоти: Абу Ҳанифа р.а. Кўфада саксонинчи ҳижрий санада таваллуд топди. Шу ерда ўсиб улғайди ва ҳаётининг аксар қисмини шу шаҳарда таълим олиб, таълим бериб ўтказди. Отаси Собит ҳам ислом динида таваллуд топган. Ривоят қилинишича, у киши болалик вақтида отаси Зуто билан Али ибн Абу Толиб билан учрашган. Шунда Али р.а. унинг ўзи ва зурриётлари ҳақига барака тилаб дуо қилган. Абу Ҳанифа соф исломий оилада улғайди. Ҳаётини тижоратчилик билан бошлади. Сўнгра ўз замонасининг фақиҳи Аш-Шаъбий ундаги заковат ва фикрлаш қобилияти кучлилигини кўргач, тижоратни ташламаган ҳолда уламоларнинг суҳбатида ҳозир бўлиб туришликни тавсия қилди. Шундан сўнг у тижорат билан шуғулланиш билан бир пайтда илм олишга киришди. Илм талаб қилиши: Абу Ҳанифа р.а. ўз замонасидаги исломий маърифатни ўзлаштира билди. Қуръони каримни Осим қироати бўйича ёдлади, ҳадисдан дарс олди, наҳв, адабиёт ва шеърдан етарли даражада таҳсил олди. Шунингдек, калом илми ва дин асосларидан дарс ўқиди. Эътиқод ва шунга боғлиқ масалаларда ихтилоф қилаётган фирқалар билан баҳс ва мунозара олиб борди. Сўнгра, фиқҳ илми билан шуғулланишга ўтди. Умрининг охиригача шу илм билан шуғулланишда давом этиб, бор тафаккурини шунга баҳшида этди. Фиқҳ илмини танлагани ҳақида у зотнинг ўзи шундай деган эди: “Ҳар қачон фиқҳ билан машғул бўлганимда қалбимда унинг улуғлиги янада ортиб бораверади… Билдимки, фарзларни адо этиш, динни қоим қилиш ва ибодатни мукаммал бўлиши фақат фиқҳни билиш билан тўғри бўлади. Дунё ва охират талаби ҳам айнан фиқҳни билишдадир”. Абу Ҳанифа р.а. фатво беришни ўрганиш учун ўз асрининг улуғ машойихлари сари йўл олди. Йигирма икки ёшидан бошлаб шайхи Ҳаммод ибн Абу Сулаймоннинг хизматида бўлиб, то шайхи вафот этгунича, яъни қирқ ёшигача ундан ажрамади. Абу Ҳанифа р.а. шайхи Ҳаммоднинг хизматида бўлган вақтида ҳам кўп марта Аллоҳнинг байтига ҳаж зиёратига борган, Макка ва Мадина шаҳарларидаги фуқаҳо ва муҳаддис уламолар билан учрашган. Улардан ҳадислар эшитган, фиқҳий масалаларда улар билан музокара олиб борган, ўз навбатида уларнинг фиқҳий усулларидан бохабар бўлган. Тобеинларни қаерда ва қачон илм олганларини ўрганар, хусусан фиқҳ ва ижтиҳодда алоҳида ўрин тутган саҳобалар билан алоқада бўлган тобеинларга эргашар эди. Бу хусусда Абу Ҳанифанинг ўзи шундай деган эди: “Умар, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Ибн Аббоснинг фиқҳини ўзларининг асҳобларидан олганман”. Абу Ҳанифа р.а. қирқ ёшида Кўфа масжидида шайхи Ҳаммоднинг ўрнини эгаллади. Шогирдлари билан янги фатволар ва турли масалалар устида музокара олиб борар эди. Ўхшаш мисолларни бир-бирига кучли мантиқ ва ўта закий ақл билан қиёслар эди ва шу тариқа ҳанафий мазҳабининг фиқҳий усулига асос солинди. Абу...

Қазо афзалми ёки нафлми?

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالإنْسَ إِلا لِيَعْبُدُونِ (٥٦) “Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим”, деб марҳамат қилган (Зариат сурасининг 56-ояти). Ушбу оятнинг мазмунидан инсоннинг яратилишидан асл мақсад Раббисига ибодат қилиш экани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Демак, инсоннинг энг биринчи вазифаси ибодат қилиш экан. Шунинг учун ибодатларнинг қонун-қоидаларини яхши билиш ҳар бир мусулмон учун фарзи айндир. Бир кунда беш вақт намоз ўқиш фарз эканини ҳаммамиз биламиз. Бирор  сабабдан ана шу фарзлар ўз вақтидан кечикса, унинг қазосини ўқиш вожиб бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида намозга эътибор жуда катта бўлган. Шунинг учун имон келтириб, Исломни қабул қилган одам, албатта, намозларни ўз вақтида адо этишга қатъий амал қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларини беш вақт намозлардан ташқари нафл ибодатларга ҳам тарғиб этиб, уларнинг фазилатлари ва савоблари ҳақида сўзлаб берганлар. Қазо намозлар ҳақида нафлларга айтилганчалик кўп гаплар айтилмаган. Чунки у замонларда намозни қазо қилиш ҳолатлари камдан-кам бўлган. Собиқ иттифоқ ҳукумати худосизлик ғоясини илгари суриб, намоз ўқиш, рўза тутиш каби ибодатларга ошкора қаршилик қилди. Мусулмонлар ҳаттоки, мусулмонман, дейишга ҳам қўрқиб қолдилар. Шу тариқа одамларни диндан узоқлаштириб юборди. Етмиш йил давом этган бу давр халқимиз ҳаётида жуда катта салбий таъсирини кўрсатди. Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамд ва шукрлар бўлсинки, юртимизга мустақиллик неъматини ато этиб, халқимизни бу балодан қутқарди. Эркимиз ўз қўлимизга ўтди, ибодатларимизни эмин-эркин бажаришга, динимизни чуқур ўрганишга имкониятлар очилди. Шундай қилиб, халқимиз яна ибодатга, намозга қайтди. Етмиш йиллик собиқ иттифоқ даврининг таъсири ва бошқа сабаблар туфайли кўпчиликда бир неча йиллик қазолар мавжуд. Мазкур қазоларни бажариш ҳар бир мусулмоннинг бўйнидаги қарзидир. Мана шундай қазо намозлари бўлган инсонлар нафл намоз ва нафл рўзадан кўра қазо намоз ва қазо рўзаларни адо қилмоқликлари лозимдир. Чунки, қазо – вожиб, нафл эса ихтиёрий  амал. Бўйнида қазолари бўла туриб нафл ибодатларни қиладиганлар гўёки бўйнида қарзи бўла туриб, қарзини узиш ўрнига, садақа қилган кишига ўхшайди. “Фатовои ҳиндия” китобида “фарз намозлари ўз вақтидан кечикса, унинг қазосини ўқиш лозимдир. У қасддан, унутиб ёки бирор бир сабаб билан кечикканининг фарқи йўқ. Шунингдек, қолдирилган намоз битта бўлса ҳам бир нечта бўлса ҳам қазосини ўқиш шарт”, дейилган. Шунинг учун нафлга ажратадиган вақтимизда қазо намозларни адо қилсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан, душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш суннат амаллардандир. Қазо рўзаси борлар мана шу кунларда қазо рўзага ният қилсалар, Аллоҳ таолонинг хазинаси чексиз – ҳам қазо учун, ҳам суннат учун савоб беришга қодир. Худди шу каби қазо намози бўлганлар ҳам нафл намозлар учун ажратадиган вақтларини қазо учун ажратсалар, ҳам савоби кўп бўлади, ҳам бўйнидаги қарздан қутилади. Зеро, вожибга бериладиган ажр нафлга бериладиган ажрдан кўп бўлади. Қолаверса, қазоларга жиддий эътиборда бўлиш ҳам тавбанинг, истиғфорнинг, гуноҳларга пушаймонликнинг белгисидир. Аллоҳ таоло ибодатларни ўз вақтида адо қилиш бахтини барчамизга насиб этсин. Зиммаларида қазолари бўлганларга қазоларни бажаришда Ўзи куч-қувват берсин! muslim.uz 220

Ўзини ўлдирган кишига тегишли ҳукмлар

Ҳаёт-Аллоҳ таолонинг ҳадясидир. Шунинг учун У Ўзи хохлаган пайтда бу ҳадядан маҳрум  қилиши ёки агар хохласа бу ҳадя ато этилган инсонга синовлару-машаққатлар юклаши мумкин. Маълумки бу дунё қийинчилик ҳамда синовлар диёридир. Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига тоқати етадиган мусибат беради. Банда эса бу мусибатга гўзал сабр қила олиши керак. Аммо афсуски унга берилган ҳаёт неъматини қадрламай ўз жонига қасд қилаётганлар ҳам талайгина. Энг ачинарлиси бундайларнинг сони кундан-кунга ўсиб боряпти. Бутун Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг хабар беришича: дунёда ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қилади ва 15-29 ёшли йигит-қизларнинг ўлими сабаблари ичида ўз -ўзини ўлдириш иккинчи ўринда туради.  Бизни бунданда кўпроқ ташвишга солаётган нарса бу мудҳиш ҳодисалар мусулмонлар оммаси ичида ҳам содир бўлаётганидир. Ўз-ўзини ўлдириш ҳаром эканлигида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. У қандай йўл билан амалга оширилмасин гуноҳи кабиралардан саналади.  Қуйидаги ҳадислар ўзини ўлдириш оғир гуноҳлигига ва унинг иқоби (жазоси) Аллоҳ таоло ҳузурида қаттиқ эканлигига далолат қилади. عَنْ ثَابِتِ بْنِ الضَّحَّاكِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ حَلَفَ بِمِلَّةٍ غَيْرِ الْإِسْلَامِ كَاذِبًا مُتَعَمِّدًا فَهُوَ كَمَا قَالَ وَمَنْ قَتَلَ نَفْسَهُ بِحَدِيدَةٍ عُذِّبَ بِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ Собит ибн Заҳҳок разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ким Исломдан бошқа миллат билан ёлғондан атайлаб қасам ичса, у айтганидек бўлади. Ким ўзини ўткир нарса билан ўлдирса, ўша нарса билан жаҳаннам оловида азобланади”-дедиларю. (Саҳиҳи Бухорий) عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ تَرَدَّى مِنْ جَبَلٍ فَقَتَلَ نَفْسَهُ فَهُوَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ يَتَرَدَّى فِيهِ خَالِدًا مُخَلَّدًا فِيهَا أَبَدًا وَمَنْ تَحَسَّى سُمًّا فَقَتَلَ نَفْسَهُ فَسُمُّهُ فِي يَدِهِ يَتَحَسَّاهُ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدًا مُخَلَّدًا فِيهَا أَبَدًا وَمَنْ قَتَلَ نَفْسَهُ بِحَدِيدَةٍ فَحَدِيدَتُهُ فِي يَدِهِ يَجَأُ بِهَا فِي بَطْنِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدًا مُخَلَّدًا فِيهَا أَبَدًا Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ким тоғдан ўзини ташлаб ўлса, у жаҳаннам оловидадир. Унда абадул-абад ўзини ташлайди. Ким заҳар ичиб ўзини ўлдирса, заҳари қўлида бўлиб, абадул-абад жаҳаннам оловида уни ичади. Ким ўзини ўткир нарса билан ўлдирса, жаҳаннамда абадул-абад ўша ўткир нарсаси қўлида бўлиб, у билан ўз қорнини тешади”-дедилар. (Саҳиҳи Бухорий) عَنْ جُنْدَبُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ فِيمَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ رَجُلٌ بِهِ جُرْحٌ فَجَزِعَ فَأَخَذَ سِكِّينًا فَحَزَّ بِهَا يَدَهُ فَمَا رَقَأَ الدَّمُ حَتَّى مَاتَ قَالَ اللَّهُ تَعَالَى بَادَرَنِي عَبْدِي بِنَفْسِهِ حَرَّمْتُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ Жундуб ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Сизлардан олдинги (Бани Исроил) ичида бир киши бор эди. Унинг жароҳати бўлиб, жароҳат унга азият берди. Сўнгра пичоқни олдида, пичоқ билан қўлини кесди. Қон тўхтамай оқди ва ҳалиги киши вафот этди. Аллоҳ таоло “бандам ўз ўлимига шошилди, мен унга жаннатни ҳаром қилдим”-деб айтди-дедилар”. (Саҳиҳи Бухорий) Бу ҳадис Мусо Шоҳин Лошиннинг “Ал-манҳал ҳадис” асарида шундай шарҳланган: ўзини ўлдириш инсон ўзига нисбатан қилган энг улкан жиноятидир. Худди бошқа бир инсонни ўлдиргани каби жиноят ҳисобланади. Чунки жон Аллоҳнинг мулки. Инсон уни ўзича тасарруф этишга ҳаққи йўқ. Мусибатларга сабр қилмай ўзини ўлдириш Аллоҳга нисбатан исён, Унинг қазойи-қадарига норозилик саналади. Аммо ҳадисда зикр қилинган “жаннатнинг ҳаром бўлиши” муваққат (вақтинчалик) ҳаромликдир. Маълум бир...
1 2 3 4