islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 6, 2017

Day

Фидель Кастрони қойил қолдирган ўзбек ўғлони

Халқимиз тарихида буюк ўғлонлар кўп бўлган. Уларнинг номи ва шони бугунги кунга қадар яшаб келмоқда. Биз авлодларнинг вазифаси эса уларнинг хотирасини абадий қилиш ва келажак авлодларга уларнинг амалга оширган ишларини етказишдир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори атоқли давлат арбоби Шароф Рашидовнинг хотирасини абадийлаштиришга қаратилган эди. Таниқли адиб, давлат арбоби Шароф Рашидов 1917 йилнинг 6 ноябрида Жиззах шаҳрида, деҳқон оиласида таваллуд топган. 1934 йилда Жиззахдаги педагогика техникуми тугатди. 1938-1941 йилларда Самарқанд вилоятининг рўзномаларидан бирида ишлайди. 1941 йилда Самарқанд Давлат университетини тугатиб муаллим ва мухбир сифатида фаолиятини бошлаган. 1941-1942 йилларда урушда қатнашади. 1944-1947 йилларда раҳбарлик ишига ўтади. Самарқанд вилоят партия котиби сифатида фаолият олиб борган. 1947-1949 йилларда “Қизил Ўзбекистон” рўзномасига муҳаррирлик қилади. 1940-1950 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раиси сифатида ишлаган. 1950-1959 йилларда Ўзбекистон Олий Кенгаши раёсатининг раиси, 1959-1983 йилларда Ўзбекистон Компартияси марказқўмининг биринчи котиби бўлиб ишлаган. Шароф Рашидов раҳбарлик қилган йиллари жаҳон халқлари бошига улкан кулфат келтирган Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг оғир йиллар, 1966 йилда содир бўлган Тошкент зилзиласи ва ундан кейинги чўлни ўзлаштириш ҳамда пахта майдонларини кенгайтириш йиллариги тўғри келган. У ўн бир марта “Ленин ордени”, икки марта  (1974, 1977) “Меҳнат қаҳрамони Олтин юлдузи” ва Ленин мукофоти совриндори ҳам бўлган. Шароф Рашидов қобилиятли бошқарувчиликдан ташқари ўз даврининг кўзга кўринган ёзувчиси ҳам бўлган. Унинг ижоди асосан 30-йилларнинг иккинчи ярмида бошланган бўлиб, дастлаб шеъриятда қалам тебратган. Унинг биринчи шеърий тўплами “Самарқанд куйлари” номи билан босилган. Сўнг эса “Ўлкам”, “Орзуимиз” (1939) каби шеърлари чоп этилган. Улуғ Ватан уруши даврида фашизмга қарши ғалабага етакловчи шеърлар ёзиб, 1945 йилда “Қаҳрим” номи билан тўплам сифатида чоп эттиради. У айни чоғда адабиётшунос ва мунаққид сифатида ҳам қалам тебратган эди. У жанг майдонларида: Агар жангдан қайтсам орқамга, Лаънат ўқинг, яшашим бекор. деган аҳд билан она-Ватан душманларига, фашизмга қарши қаҳр-ғазаб туйғуларини тўкиб сочади. Шароф Рашидов мақоланавис — публисистликдан камолга етган адиб даражасига кўтарилди. Шунинг учун ҳам унинг бадиий ижоди намуналарида бу руҳ етакчи ўринни эгаллайди. Адибнинг катта наср намуналари бўлган “Ғолиблар”,  “Бўрондан кучли”, “Қудратли тўлқин” романларида урушдан кейинги Ўзбекистон халқини, тикланиш йилларидаги меҳнат жасоратлари бадиий ифодасини топган. Ижодкорнинг “Кашмир қўшиги”, “Комде ва Мудан” каби лирик қиссалари анъанавий Шарқ достончилиги услубида битилган бўлиб, ёшлик, баҳор, гўзал ҳаёт нашидаси мадҳига бағишлангандир. Адиб ҳаётининг сўнгги йилларида яратган “Дил амри” қиссаси Иккинчи жаҳон уруши йилларида Белорусь заминида кечган жанг манзаралари, турли миллат жангчиларининг ғалаба йўлида олиб борган ҳаёт-мамот кураши тасвирига багишланган. Шароф Рашидов ҳам Шўро ҳокимияти даврининг барча давлат арбоблари сингари вафотидан кейин қораланди. Ҳаёти ва ижодини ўрганиш таъқиқланган. Мустақиллик шарофати билан камтарин адиб ва давлат арбобининг номи қайта тикланди. У 1983 йилнинг кузида тўсатдан вафот этди. Ижтимоий тармоқларда Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган фотосуратларни кузатганимизда улар орасида биринчи учувчи Юрий Гагарин, Куба раҳбари Фидель Кастро билан тушган муратлари юзага чиқади. Улар эса Шароф Рашидовнинг илм маърифат, халқаро муносабатларда мустақил бўлишга уриниши сифатида англаш мумкин.  muslim.uz 268

Пайғамбаримиз(с.а.в.)нинг энг севимли таоми ҳақида биласизми?

Араб ошхона маданияти Арабистон яриморолидан Пиреней яриморолига қадар ўз таъсирини ўтказган. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг энг севимли таомлари бу Қурайш вабиласининг миллий таоми бўлган сарид таомидир. Араб миллатининг анъанавий ошхонаси ҳақида фикр билдириш жуда қийин, сабаби турли элатлар ва сайёҳларнинг ҳиссаси катта. Пайғамбаримиз севиб истеъмол қилган сарид бугунги кунда ҳам араблар томонидан истеъмол қилинади. Сизнинг эътиборингизга сарид таомининг таркиби ва тайёрланиш тартибини келтирамиз:  Масаллиқлар:  – уч стакан нўхот;  – 1.5 кг. кубик шаклида кесилган қўй гўшти;  – 8 стакан сув;  – 6 пиёла майда тўғралган пиёз;  – 2 чой қошиқ эзилган кориандр (кашнич) уруғи;  – ярим пиёла майда тўғралган янги кашнич;  – икки чой қошиқ тмин;  – икки чой қошиқ қора мурч;  – 6 дона тухум;  – 1 ош қошиқ туз;  – ярим чой қошиқда шафран (икки ош қошиқ сувда дамланган);  – ярим стакан асал;  – 6 дона тўртга бўлинган лаваш (нон тури); Тайёрлаш усули: Нўхот идишга жойланиб, нўхотни чўктирадиган миқдорда совуқ сув қуйилиб 1 кунга ивитиб қўйилади. Қўй гўшти қозонга солиниб, қайнатилади. Кўпмклар олиниши зарур. Шундан сўнг нўхот, пиёз, кориандр, тмин, қорамурч солинади. Қайнаб чиққач олов пасайтирилади. Тухум чақилиб, гўшт ва нўхот юмшоқ бўлмагунча бир ярим соат кутилади. Кейин туз ва шафран солинади. Қозондан ярим стакан сув олиниб унга асал қўшиб аралаштирилади. Стакандаги сув қайтиб қозонга солинади. Сўнг уч дақиқа баланд оловда қайнатилади. Лаваш нон сувга солиб юмшатилиши ёки сарид таоми билан тортилиши мукин. Бундан ташқари, Ислом динининг дастлабки даврларида Аллоҳнинг элчиси мансуд бўлган Қурайш қабиласи орасида Фалудхаж номли крахмал ва асалдан тайёрланадиган ширинлик севиб ейилгани маълум. Зоҳиршоҳ Жўраев тайёрлади (muslim.uz) 447

Мўминнинг энг афзал амали

Сизлардан фазилат ва кенг мол-мулк эгалари қариндошларга, мискинларга ва муҳожирларга Аллоҳ йўлида эҳсон қилмасликка қасам ичмасин, балки уларни афв қилиб, кечирсинлар! Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизми?! Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир (Нур, 22). Мазкур оятда Аллоҳ таоло Мистоҳ ибн Усоса (розияллоҳу анҳу)га абадий нафақа қилмасликка қасам ичган Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)ни одобга чақирмода. Мистоҳ ибн Усоса (розияллоҳу анҳу) у зотнинг холасининг ўғли эди. Мистоҳ етим бўлгани ва фақирлиги сабаб, унга Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ёрдам берарди. Ойша (розияллоҳу анҳо) ҳақидаги “Ифк” воқеасида қариндошининг ҳам иштирок этганига ҳафа бўлган Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) унга нафақа қилмасликка қасам ичди. Шунда мазкур оят нозил бўлган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)га мазкур оятни ўқиб бердилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оятнинг “Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизми?!” деган қисмига етганларида Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Ҳа, Раббим гуноҳларимни кечиришини яхши кўраман. Мен ҳам бўлган барча ишларни кечирдим”, деди. Сўнгра Мистоҳ (розияллоҳу анҳу)га олдингидек ёрдам қилишда давом этди. Аллоҳ таоло гуноҳ ва камчиликларини кечиришини яхшии кўрган одам, яқинлари томонидан қўйилган хато ва азиятларни кечириши лозим. Бу борада Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Раҳим қилмаганга, раҳим қилинмас”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Муфассирлар оятда “фазилат эгаси”, деб таржима қилинган “улул фазл” сўзидан Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ирода қилинишига ижмо қилишган. Ушбу оят Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан кейин одамларнинг энг фазилатли бандаси эканига далил бўлади. Бу ерда дунё ёки дин жиҳатидан фазилатли бўлишини тушуниш мумкин.  Дунё жиҳатдан фазилатли деган тушунча нотўғри. Чунки Аллоҳ таоло томонидан дунё билан мадҳ этилиши жоиз эмас. Агар “улул фазл” сўзидан дунё жиҳатидан фазилатли бўлиш ирода қилинганда, ундан кейин келган “кенг мол-мулк”, деб таржима қилинган “саъа” калимаси такрорланган бўлиб қолади. Шунинг учун Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) дин жиҳатдан фазилатли экани аниқ бўлади. Ушбу оят гуноҳи кабиралар солиҳ амалларни бекор қилмаслигига далилдир. Чунки Мистоҳ ибн Усоса (розияллоҳу анҳу)нинг ҳижрат қилиши солиҳ амал эди. Ойша (розияллоҳу анҳо)га зино билан туҳмат қилиши гуноҳи кабира бўлган. Шундан кейин ҳам Аллоҳ таоло уни муҳожир деб зикр қилган. Бу ҳақида Имом Қуртубий бундай деган (раҳматуллоҳи алайҳ): “Аллоҳ таоло “Ифк” воқеасидан кейин Мистоҳ (розияллоҳу анҳу)ни мўмин ва муҳожир деб сифатлаган. Бундан гуноҳи кабира солиҳ амалларни бекор қилмаслиги маълум бўлади. Гуноҳи кабиралардан Аллоҳга ширк келтиришгина барча амалларни бекор қилади. Бу борада Аллоҳ таоло: “…Агар мушрик бўлсанг, албатта, қилган амалинг беҳуда кетур…”, деган” (Зумар, 65). Қариндошларга яхшилик қилиш, уларни ҳолидан хабар олиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннати ва Аллоҳ таолонинг буйруғидир. Аллоҳ таоло қариндошларнинг ҳақларини адо қилишга буюриб бундай дейди: “Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг!” (Исро, 26). Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Аллоҳ таолонинг буйруқларига таъзим қилиб, ва доим халққа жуда меҳрибон эди. Шунинг учун Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) дин ва мол-мулкда фазилатли деган икки буюк сифат билан зикр этилди. Шунингдек бу икки сифат сиддиқларнинг олий мартабаларидандир. У зотнинг бу сифатга эга бўлишига сахий ва карим экани ва ҳаммага бирдек ёрдам бериши ҳам сабаб бўлган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Инсонларнинг энг яхшиси, одамларга кўп манфаати тегадиганидир”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти)....

Набий (с.а.в) нинг шафоатларини хоҳлайсизми?

Ким Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларини хоҳламайди? Ким жаннатда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан кавсар сувини ичишни истамайди? Ким жаннатда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўшниси бўлишни хоҳламайди? Ким Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни хурсанд қилишни  хоҳламайди? Ким Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом бўлишни истамайди? Буларнинг барчасини қўлга киритишимиз учун пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга доим салавот айтишимиз лозим бўлар экан. Аллоҳ таоло Қуръони каримда биз бандаларига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишимиз таълимотини бериб, бундай хитоб қилади: إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўъминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб,56) “Салавот” сўзи – дуо, раҳмат, улуғлаш ва мақташ маъноларини билдиради. “Салом” сўзи эса – барча бало ва офатлардан омонда бўлиш демакдир. Аллоҳ таолодан бўладиган салавот ва салом – раҳмат ва мақтов маъносида. Фаришталардан бўладиган салавот ва саломлар эса – истиғфор ва дуо маъносидадир. Юқорида келтирилган ояти каримада оламлар Раббиси ва яратувчиси бўлмиш Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишга буюрмоқда. Бу эса Пайғамбаримизнинг мартабалари ҳамда у зотга нисбатан салавот ва саломларнинг ўрни нақадар олий эканидан далолатдир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:  “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади (яъни, ўнта гуноҳини мағфират қилади)”. Абу Толҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурсанд ҳолда келдилар. Биз: “Юзингизда хурсандчиликни кўряпмиз! (нима бўлди?), дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг олдимга фаришта (Жаброил алайҳиссалом) келди ва: “Эй, Муҳаммад! Роббингиз шундай деди: “Мен сизга бир марта салавот айтган кишига ўнта салавот айтишим ва сизга бир марта салом айтган кишига ўнта салом айтишим сизни рози қилмайдими”, – деб хабар берди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Қиёмат кунида умматларимнинг менга энг яқини, менга уларнинг салавотни энг кўп айтувчиларидир”.Имом Саноний бу ҳадиси шарифдаги “инсонларнинг менга энг яқини” деган гапни “инсонларнинг менга турар жойи ва шафоатимга ҳақли бўлиш жиҳатидан энг яқини” деб, бошқа муҳаддис уламолар эса “жаннатдаги ўрин жиҳатидан менга энг яқини” деб шарҳлаганлар. Ҳаммамизга маълумки, қиёмат кунида ҳеч бир инсон учун шафоатчи, ёрдамчи бўлмайди. Фақатгина, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгина Аллоҳ таолонинг розилиги билан Ўзлари хоҳлаган умматларини шафоат қиладилар. Ўша шафоатга сазовор бўладиганларнинг бир тури Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларига салавот ва саломни кўп айтувчилардир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом айтиб туриш – ҳар бир банданинг бурчи. Аллоҳ таоло шунга амр қилган. Аммо жума куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш яна ҳам зарур ва алоҳида фазилатга эгалигини ушбу ҳадисдан билиб оламиз. Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», дедилар» (Имом Шофеъий ва Имом Ибн Можа ривоят қилган). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», дедилар (Имом Шофеъий ва Имом Байҳақий ривоят қилган). Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жума кечаси, «нурли кун»дан мурод жума кунидир. Ана шундоқ. Бир кунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтмоқ жуда ҳам марғуб иш....

Post Format Image

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetuer adipiscing elit. Aenean commodo ligula eget dolor. Aenean massa. Cum sociis natoque penatibus et magnis dis parturient montes, nascetur ridiculus mus. Donec quam felis, ultricies nec, pellentesque eu, pretium quis, sem. Nulla consequat massa quis enim. Donec pede justo, fringilla vel, aliquet nec, vulputate eget, arcu. In enim justo, […]
1 2