islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 11, 2017

Day

Бахтли оила қуриш сабабларидан бири… (совчилик масаласи)

Янги оила барпо қилишга илк қадам совчиликдан бошланади.  Совчи – оила барпо қилишдек савобли ва масъулиятли ишни амалга оширувчидир. Шу боисдан совчилик мобайнида икки тараф нималарга эътибор қилиши кераклиги борасида динимиз кўрсатмаларига назар соламиз. Совчилик – ёш йигитни ёки қизни никоҳлаш учун бир хонадонга бориш демакдир. Совчилик фақат йигит тарафидан эмас, балки қиз тарафдан ҳам бўлиши мумкин. Совчиликнинг бу икки тури ҳам ўз навбатида икки қисмга бўлинади: никоҳланувчининг ўзи совчи бўлиши; совчилик учун бошқа бировни вакил қилиши. Буларнинг ҳаммасини қўшиб айтадиган бўлсак, совчилик тўрт турга бўлинади. Биринчиси, йигитнинг ўзи совчи бўлиши. Бу ҳолат саҳобаи киромлар орасида ҳам, ундан кейин ҳам кўп бўлган. Халқимизда бу турдаги совчилик урф бўлмаса-да, баъзи ҳолларда эшитиб қоламиз. Бу турдаги совчиликка мисол қилиб Али карромаллоҳу важҳаҳунинг Фотима онамизга совчи қўйганликларини келтиришимиз мумкин. Иккинчиси, йигит совчилик учун бирор кишини вакил қилиши. Бу турдаги совчилик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврида ҳам ҳозир ҳам совчиликнинг энг оммабоп тури бўлгани боис бунга ортиқча изоҳ беришга ҳожат йўқ. Бироқ, шу ўринда бир жиҳатга эътибор қаратишимиз лозим. Совчиликнинг бу турига оид кўплаб ривоятлар мавжуд. Бу ривоятларнинг деярли барчасида вакил бўлган кишилар эркак киши бўлган. Шулардан Билол розияллоҳу анҳунинг ўз укаси номидан, Умар розияллоҳу анҳунинг фарзандлари номидан қилган совчиликлари машҳур. Уларнинг ҳеч қайсиси мол-дунё, келин-куёвнинг сарполари ҳақида оғиз ҳам очмаган. Шу боисдан ҳам аёллар ўрнига эркаклар совчилик қилса, янги оила барпо қилишдек савобли ишга ўзлари бош бўлса арзимас дунё матолари деб кўплаб оилалар бузилиб кетмас эди. Мана шундай қатъият, яхши ният, ихлос билан қурилган оилалардан Умар ибн Абдулазиздек одил инсонлар, Имом Бухорий, Имом Термизийдек забардаст олимлар дунёга келган бўлар эди. Учинчиси, қиз ёки аёлнинг ўзи совчи бўлиши. Динимизда совчиликнинг бу тури ҳам мавжуд. Бироқ, аёлларнинг шаънини улуғлаш учун бу совчилик деб эмас “таклиф” деб юритилгани ҳамда бизнинг урфимизда бу ҳолат деярли содир бўлмагани учун одамлар мумкин эмас деб ўйлаб қолишган. Бу турдаги совчиликка мисоллар жуда кўп. Хадича онамиз никоҳига олишлари учун ўзларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таклиф қилганликлари ҳам айни ҳақиқат. Аслида, никоҳ ўз умрини бирга ўтказиш  учун солиҳ, одоб-ахлоқли, хушфеъл ва салоҳиятли жуфт топиш билан бўлади. Шу боисдан ҳам Хадича онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдаги омонатдорлик, гўзал одоб-ахлоқни кўргани учун аёллигига ҳам, ёшининг катталигига ҳам қараб турмасдан ўзларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таклиф қилдилар. Натижада, бутун инсониятнинг саййида аёлларидан бирига айландилар. Қиёматгача одамлар яхши ном билан, муҳаббат билан, дуолар билан тилга оладиган инсонга айландилар. Тўртинчиси, қиз ёки аёл номидан вакил кишининг совчи бўлиши. Совчиликнинг бу тури ҳам жуда машҳур. Аллоҳ таолонинг каломи шарифида ҳам совчиликнинг бу тури борасида қуйидагича оят мавжуд: قَالَ إِنِّي أُرِيدُ أَنْ أُنْكِحَكَ إِحْدَى ابْنَتَيَّ هَاتَيْنِ عَلَى أَنْ تَأْجُرَنِي ثَمَانِيَ حِجَجٍ (Шуайб алайҳиссалом) айтди: “Менга саккиз йил ишлаб беришинг бадалига мен сенга мана шу икки қизимдан бирини никоҳлаб бермоқчиман…” (Қасас сураси, 27–оят). Оятда Шуайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга ўз қизларидан бирини таклиф қилгани келтирилмоқда. Бундай турдаги совчилик ҳам жуда машҳур. Умар розияллоҳу анҳу ва бошқа саҳобалар, қолаверса, кўплаб уламоларимиз ҳаётида ҳам ўз қизлари учун совчи бўлганини учратишимиз мумкин. Совчилик қандай турларга бўлинишини билиб олдик. Энди мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган ҳолатларини мулоҳаза қилиб кўрсак. Динимизда бирор бир кишининг никоҳи (ёки...
1 2