Қарангки, болажонлар, фаришталар орасида Иблис ҳам яшаркан. Аслида у фаришта эмас, жинлардан экан. Шунинг учун манманлик қилиб, Аллоҳ таолонинг буйруғига бўйсунмабди, Одамга сажда қилишдан бош тортибди. Бу итоатсизликдан ғазабланган Аллоҳ таоло лаънати шайтонни Ўзининг марҳаматидан узоқлаштирибди ва уни Жаннатдан чиқариб юборибди 241