islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Форс тили ўқув қўлланмаси тақдимоти

2022йил 24 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти «Тиллар» кафедраси катта ўқитувчиси Мансуров Собиржон домланинг Форс тили ўқув қўлланмасини тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда институт раҳбарияти, кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда юртимиздаги нуфузли олий таълим муассасаларидан мутахассислар ҳам иштирок этдилар. Жумладан, Алишер Навоий номидаиг Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Адабий манбашунослик ва матншунослик кафедраси мудири таниқли олим, филология фанлари доктори Рашид Зохидов, Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институти филология фанлари доктори, профессор Жалолиддин Жўраев, Ўзбекистон миллий университети катта ўқитувчиси Ўктам Каримов, Ўзбекистондаги Ислом Цивилизация маркази катта илмий ходими фалсафа фанлари доктори PHD Нариддин Мирзаевлар сўзга чиқиб, ўқув қўланмани аҳамияти ҳақида алоҳид тхталиб ўтдилар. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кўкалдош ўрта махусу ислом таълим муассасаси мудири Муҳаммадамин домла Насриев ҳам сўз олиб, ислом таълим муасссасалари талабалари учун форс тилини ўргатишга мўлжалланган бу дарслик, мумтоз форс адабиёти учун қўйилган дадил қадамлар жумласидан эканини таъкидлади.

Дарҳақиқат, бу китоб диний таълим муассаса талабалари учун форс тилидан илк ўқув қўлланма бўлди.

«Тиллар» кафедраси мудири Ё.Бухарбаев

 

 

283190cookie-checkФорс тили ўқув қўлланмаси тақдимоти

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: