islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳижрий 1400, милодий 1980 йили Масжидул Ҳаром тавоф майдони – матоф юзасига оқ мармар қопланди.

Грециянинг Тасос ороли конидан олинувчи мармар жазирама иссиқда совийди. Кечаси ердаги намликни ўзига тортгани  сабабли қуёшли кундуз куни мармар юзаси салқин туради.

Таъмирлашда Замзам қудуғига кириладиган тунель ҳам ёпилиб, матоф ҳудуди кенгайди.

Қудуқ ўрни айлана шаклдаги мармар ва Замзам деган ёзув билан белгиланди.

Замз0ам ичиш учун Масжидул Ҳаромда илк бор елим сув идишлари қўйилди. Жумракли идишларга совуқ ва илиқ холатдаги замзам солинган. Ҳозирда масжид ҳудудида қувурларда оқиб турувчи замзам ичиш жойлари қурилган.

Мармардан олдин матофда майда тош ва қум зарралари ёйилган эди.

Худди шунингдек, шу йили Масжидун Набавий ҳам Тасос мармарлари билан қопланди.

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

424341cookie-checkМатоф мармари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: