islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

КЎЗ ҚАРОҒИНГИЗДАН АЖРАЛДИНГИЗМИ?

(Давоми)

Эҳ, саволлар-саволлар…

Одамларга қўшилишга тайёр бўлганингизда, эшитишингиз муқаррар  бўлган саволларга қандай жавоб қайтариш, қандай маълумотлар беришга тайёр эканингизни бир сидра қайта ўйлаб, тайёрланиб олингани маъқул. Aфсуски, баъзи одамлар жуда қизиқувчан ва безор қилар даражада бўлишади. Бундайларга киши ўзи учун гапириш осон бўлганидан ортиғини айтмагани яхши, унда ҳам тушунавермаса, бу мавзу ҳақида гапиришни истамаслигингизни айтишдан ҳам ҳеч уляшиш керакмас. Кимнингдир сизни ҳижолат қилишга асло ҳаққи йўқ, аслида. Айниқса, ижтимоий тармоқларда бу масала кўп чайналади. Эътибор бериш шартмас, биз ҳар кимга жавоб ёзишга мажбур эмасмиз-ку, тўғрими?!

 Умид – бу сўнгги илинж.

Ушбу сўнгги тавсия жуда муҳим. Аллоҳга бўлган ишонч ва умидингизни ҳеч қачон йўқотманг! Зеро, Унинг ҳар бир ишида бирон бир мақсад, ҳикмат борлиши бешакдир. Сабрли бўлинг! Аллоҳ хоҳласа, сизга ундан ҳам юқорироқ, азизроқ неъматлар насиб қилади. Давомли дуо қилинг-ки, зора Aллоҳ сизнинг энг эзгу орзуингизни рўёбга чиқарса. Ниҳоят бу сизнинг ҳаётингизда барака манбаи бўлади, иншааллоҳ. Доим хайрли ва солиҳ фарзанд сўранг. Мусҳафи Шарифда келишича, Пайғамбар Закариё (алайҳиссалом) Aллоҳдан сўрадилар: «Эй, Роббим, агар аёлим туғмас бўлса, ўзим қариб-чириб қолган бўлсам, қандай қилиб менинг ўғлим бўлсин?» У (фаришта): «Ана шундай! Роббинг айтди-ки, Мен учун бу осон. Батаҳқиқ, бундан олдин сени яратдим. Ҳолбуки, сен ҳеч нарса эмас эдинг” (Марям сураси, 8-9-оятлар).

Бизни фарзанд неъмати билан сийлаши Aллоҳга осон, фақат қачон деган савол туғилади. Муҳими, Қодири Мутлақнинг қилаётган ҳар бир ишида ҳикмат ва барака борлигига ишонишимиз. Хулоса қилиб ўзим ва мен каби барча фарзандталабларга дуо қилишингизни илтимос қиламан ва ўзим ҳам шундай дуо қилиб, Меҳрибон Роббимдан ёлвораман: «Аллоҳим, мен сендан ҳар бир оилавий жуфтликка ота-она бўлиш бахтини беришингни ва бепуштлик билан курашаётган барча эр-хотинларга яқин келажакда соғлом ҳамда солиҳ фарзанд ато этишингни сўрайман. Амин! «

(Тамом)

Нигора УСМОНОВА,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Нилуфар КАБУЛОВА,
репродуктолог, гинеколог, нутрицолог

463010cookie-checkКЎЗ ҚАРОҒИНГИЗДАН АЖРАЛДИНГИЗМИ?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: