Минг марта эшитгандан, бир марта кўрган яхши, дейдилар. Бугун, 19 октябрь куни Тошкент ислом институти 3-курс талабалари Ҳазрати Усмон мусҳафи сақланаётган тарихий-меъморий обида – Мўйи муборак музейига “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси Ислом тарихи фани ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев ташаббуслари билан экскурция уюштирдилар.
Экскурция жараёнида, талабалар Усмон Мусҳафининг юртимизга олиб келиниши ва меъморий обида тарихи билан танишдилар. Маълумки, Усмон Мусҳафи 1989 йил 14 мартда Ўрта Осиё ва Қозоғистон диний назорати кутубхонасига олиб келинган эди.
Мўйи муборак Музейда 47 тилдаги Қуръони карим таржималари сақланмоқда. Таржима ичида Каломуллоҳнинг қардош қозоқ ва қирғиз тилларига ўгирилган нусхалари ҳам учрайди.
Экскурциянинг қизиқ томони шундаки, айни пайтда талабалар дарс жараёнларида Усмон мусҳафининг ёзилиш тарихини ўрганаётган эдилар. Бу нарса, талабаларнинг мазкур қадимий Қуръони карим қўлёзмасини такрор бориб кўришга турки бўлди.
“Ислом тарихи” фани ўқитувчиси
Пўлатхон Каттаев ва 3-курс талабалари