Жорий йилнинг 21-сентябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтининг “101”, “102” ҳамда “105” гуруҳ талабалари учун “Ижтимоий” фанлар кафедраси мудири Обид Тангиров бошчилигида Тошкент шаҳридаги тарихий обида ва бугунги кунда ўрта махсус ислом билим юрти сифатида фаолият кўрсатиб келаётган “Кўкалдош” мадрасасига эксурсия ташкил қилинди. Дастлаб талабалар, мадраса биноси ва дарс хоналарини кўздан кечиришди. XVI асрда анъанавий шарқ услубида барпо қилинган ушбу тарихий обида асрлар давомида ўзининг салобати ва прувиқорлигини йўқотмасдан келмоқда. Мадраса тарихи тўғрисидаги маълумотлар талабаларда чуқур қизиқиш ўйғотди. Шунингдек, талаба ёшларимиз ушбу мадрасанинг ўқув жараёнлари ҳамда билим юртининг ахборот ресурс марказларида бўлиб, у ердаги нодир адабиётлар билан танишдилар. Айниқса, мадрасада ташкил этилган хаттотлик ва наққошлик тўгараклари талабаларда катта қизиқиш ўйғотди. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида ташкил этилган ушбу экскурсия талабаларда катта таассурот қолдирди.
“Ижтимоий” фанлар кафедраси кабинет мудири Ҳ.Нажмиддинов