Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 27 ноябрь куни “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Жўрабоев Ҳабибуллоҳ домланинг 201-гуруҳга фиқҳ фанидан “Саҳв саждаси” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. Мазкур очиқ дарсга “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, кафедранинг катта ўқитувчиси, Я.Раззақов, С. Жўраев, Ҳ. Низомиддинов, Сифат комиссияси раиси С. Арипов, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири М. Насриев, “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси ўқитувчиси А.Тошпўлатов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи ҳамда сифат комиссияси раиси ўринбосари Ё Бухорбоев қатнашиб,...Read More
Ёшларимиз ва фарзандларимиз бизнинг келажагимиз, суянчиғимиз, кўз қорачиғимиз, зурриёдимиз ҳамда наслимиз давомчилари ҳисобланишади. Айниқса, фарзандларимизга бўлган эътибор келжагимизга бўлган эътибор эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Уларни яхши кўришимиз, кези келганда эркалатишимиз, таълим-тарбияси билан шуғулланишимиз бизнинг ота-оналик бурчимиз десак ўринли бўлади. Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёш болаларга бўлган муносабатлари, намунали муомалалари билан бир оз танишиб чиқсак фойдадан холи бўлмайди, деган умиддамиз, зеро Аллоҳ таоло Ўзининг каломида: لَقَدْ كَانَ لَكُمْ...Read More
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, мўмин бўлмагунингизча, жаннатга кирмассиз. Бир-бирингизни яхши кўрмагунча, мўмин бўлмассиз. Сизни агар (амал) қилсангиз, бир-бирингизни яхши кўргизадиган ишга далолат қилайми? Орангизда саломни кенг тарқатинг», дедилар». Абу Довуд, Термизий ва Муслим ривоят қилганлар. Бу ҳадиси шарифда саломлашишнинг улкан аҳамияти баён этилмоқда. Салом бериш билан бошланадиган хайрли ишнинг охири жаннатга кириш билан ниҳояланиши айтилмоқда. Ўзаро бир-бирлари билан саломлашиб юрган...Read More
Бу муқаддас Ватанни асраб-авайлаш, ҳар қандай ёт ғоя ва хуружлардан ҳимоя қилиш барча юртдошларимиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Негаки, Ватанни меҳрибон ва ғамхўр онага қиёслашади. Бу курраи заминда ўз волидасига маломат тоши отадиган, хиёнат қиладиган киши топилмаса керак, албатта. Биз шу юртда туғилдик, униб-ўсдик, вояга етдик, илму маърифат ўргандик ва асосийси – тинч-осуда умргузаронлик қилмоқдамиз. Бунинг учун аввало Яратганга шукрлар бўлсин. Ҳар биримиз ҳам фарзандларимизнинг ҳар томонлама етук, маънан...Read More
Хотин-қизларнинг касб-ҳунар билан шуғулланишлари шариатда на ҳаром қилинган ва на ман этилган, балки ижозат берилган марғуб амаллардан бўлиб, динимизда аёлларга бўлган юксак ҳурмат–эътиборнинг ёрқин ифодасидир. Ислом динигина аёлларнинг ҳаққини ўз ўрнига қўйди, поймол этилган ҳурматини тиклади, жамиятда муносиб ўрин ажратди, уларга нисбатан хушмуомала ва мулойим муносабатда бўлишга чақирди. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир қатор ҳадисларида аёлларни қадрлаш борасида умматга қимматли кўрсатмалар берилган. Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят...Read More