islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Шамсиддинхон Бобохонов

Тошкент ислом институти 3-ректори

Яшаган йиллари: 1937-2003

Ректорлик йиллари: 1975-1982

Таваллудлари

Шамсиддинхон Зиёвуддинхон ўғли Бобохонов 1937 йили Тошкент шаҳрида, таниқли дин арбоблари Бобохоновлар оиласида туғилди.

Талабалик йиллари

  • 1955-1961 йиллар – Тошкент чет тиллар институти Инглиз тили факультети талабаси
  • 1961-1962 йиллар – Москвадаги СССР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти аспиранти
  • 1962-1966 йиллар – Қоҳирадаги Ал-Азҳар университети талабаси

Фаолиятлари

  • 1962-1973 йиллар – Моквадаги Иттифоқ мусулмонлар ташкилотлари Халқаро алоқалар бўлими ходими
  • 1973 йили – Филология фанлари номзоди илмий даражасини олиши учун «Араб тилида иккиланган сонлар категорияси» мавзуидаги номзодлик диссертацияси ҳимояси
  • 1974-1975 йиллар – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти проректори
  • 1975-1982 йиллар – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори
  • 1985 йили – Иордания Қироллик Академиясининг ҳақиқий аъзоси
  • 1982-1989 йиллар – Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати раиси, муфтий
  • 1985 йили – Қозон шаҳрида Қуръони каримни нашр этиш кенгаши раҳбари
  • 1994-2001 йиллар – Ўзбекистоннинг Миср Араб Республикаси, Саудия Арабистони, Жазоир, Иордания, Қувайт ва Баҳрайн давлатларидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси

Хайрли ишлари

  • Собиқ Иттифоқ мусулмонлар ташкилотлари Халқаро алоқалар бўлимида мусулмон мамлакатлари билан алоқаларни ривожлантирди, халқаро анжуманларда қатнашиб, кўплаб чет эл сафарлари давомида дин ва жамоат арбоблари ҳамда уламолар билан маданий алоқалар ўрнатди.
  • Тошкент ислом институтининг моддий-техник базаси ва илмий салоҳиятини кўтаришга эътибор қаратди. Таълим муассасасига тажрибали устоз ва уламоларни ишга таклиф этди.
  • Тошкент ислом институти талабалари учун дарслик ва қўлланмалар нашр эттирилди. Чет эллик ва Ўрта Осиёлик олимларнинг илмий китоблари чуқур ўрганилиб, таржималар қилинди.
  • Тинчлик, дўстлик, халқлар ҳамкорлиги йўлида ва илоҳий неъмат бўлмиш ҳаётни ядро ҳалокатидан асраб қолиш учун олиб борилаётган курашларга бағишланган қатор китоблар ва мақолалар ёзди. Ислом илм-фан оламида доктор Шамсиддинхон Бобохонов йирик олим ва дин арбоби сифатида эътироф этилди.
  • Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси сифатида Боку, Москва ва Тошкент шаҳарларидаги халқаро анжуманларини ташкил қилишда жонбозлик кўрсатди.
  • Кўплаб мавъизаларида мусулмонларни пок исломий эътиқодни ёйишга, халқлар ўртасида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлашга, мутаассиблик, бузғунчилик ва зўравонликка қарши курашга чақирди.
  • Муфтийлик йиллари масжидлар ва меъморий ёдгорликлар таъмирланди, исломий китобларни нашр этиш борасида кўп хайрли ишлар амалга оширилди.
  • "Ҳазрати Имом" маҳалласи сув билан таъминланишига ўз ҳиссасини қўшди.
  • "Совет Шарқи мусулмонлари" таҳририяти учун махсус янги бино қурилди, кутубхона жамғармаси бойитилди.
  • Бутунжаҳон Тинчлик Кенгаши, масжидлар бўйича Бутунжаҳон Олий Кенгаши, Осиё ва Африқо халқлари бирдамлиги совет қўмитаси, Тинчликни ҳимоя қилиш Совет ва Ўзбекистон қўмиталари, Совет ва Ўзбекистон Тинчлик жамғармалари каби қатор бутунжаҳон, халқаро ва республика ташкилотларига аъзо этиб сайланди.
  • Абу Али ибн Сино номидаги халқаро мукофот ҳамда халқлар ўртасида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшгани учун "Халқлар дўстлиги" ордени, шунингдек, жаҳоннинг қатор мамлакатлари фахрий ва эсдалик нишонлари билан тақдирланди.

Илмий ишлари ва китоблари

  • "Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги маънолар таржимаси"
  • "Машҳур ҳадис шарҳловчилари"
  • "Нақшбандия тариқати қўлёзмалар фиҳристи"
  • "Сўнмас зиё"
  • "Буюк муҳаддислар халқлар ўртасида тинчлик ва дўстлик ҳақида"
  • "Ахлоқ дурдоналари"
  • "Советлар мамлакатида Ислом ва мусулмонлар"
  • "Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон"
  • "1001 фатво"
  • Ал-Азҳар ва Айнуш Шамс университети профессори Насруллоҳ Мубашшир ат-Тарозий билан ҳамкорликда "Миср кутубхоналарида сақланаётган Амир Темур ва темурийлар ҳақидаги манбалар фиҳристи"

Вафотлари

Шамсиддинхон Бобохонов 2003 йил 15 апрелда Тошкентда вафот этди. Жанозасини собиқ муфтий Абдурашид қори Баҳромов ўқиган. Тошкентдаги Ғойибота қабристонига дафн этилган.