islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ИЛМ ВА АМАЛ (биринчи мақола)

Энг катта отамизни тупроқдан яратган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Эркак кишининг сулби ва аёл кишининг қорнидан зурриётлари бўлмиш инсонни яратган Роббимизга ҳамдлар бўлсин, У қариндошчиликни ҳам ибодатга боғлаб қўйди ва бизга илм олиш ва ҳақ йўлни кўра олиш неъматини берди. Ёшликда тўғри тарбия олишимизга муваффақ қилди ва ўсмирлик пайтида бизни бало-қазолардан сақлади. Бизга соғ ва соғлом зурриёт насиб қилди, уларнинг орқасидан келадиган савобга эришишни муяссар қилди. Аллоҳ таоло Иброҳим сурасининг 40-41-оятида шундай зикр қилди:

﴿رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ ⎈ رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ﴾

Сўнгра никоҳни шарафини ва фазлини, фарзандларни улуғ неъматлигини билдириб, бизларга Аллоҳ ўғил ва қиз фарзандлар берди. Аллоҳдан шу фарзандларимиз юзимизни ёруғ қилиши ва шу фарзандларимиз билан ҳайрли ниятларимиз амалга ошишини сўраймиз. Фарзандимизда илм олишда озгина дангасаликни, иккиланишликни, чалғишликни кўрсак шу мақолани фарзандларимизга ўқиб беришликни маслаҳат берамиз. Бу мақолада фарзандларимиз илмга изланишига янаям ундаб, уларни тўғри йўлдан юриши учун насиҳат қилаяпмиз.

Биз биламизки, агар Аллоҳ кимнидир тўғри йўлга бошламоқчи бўлса, у инсон йўлдан адашмайди, ёки аксинча Аллоҳ қайси инсонни пешонасига нотўғри йўлни ёзиб қўйган бўлса, ҳечким уни тўғри йўлга сола олмайди. Лекин Аллоҳ таоло Ал-Аср сурасида:

وَتَوَاصَوْا بِالْحَقِّ وَتَوَاصَوْا بِالصَّبْرِ﴾ ﴿

«Бир-бирингизни ҳақга чақиринглар ва сабрни бир-бирингизга улашинглар», ва

Ал-Аълаа сурасида:

﴿فَذَكِّرْ إِن ٰ نَّفَعَتِ الذِّكْرَى﴾

«Агар эслатиш манфаъат берса, эслатинг».

Шу оятларни шарҳи учун ушбу мақолани фарзандларимизга ёзишга қарор қилдик ва Улуғ Аллоҳ барча куч қувват эгасидир, Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин.

Таржимон: “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Озода Махкамова

128120cookie-checkИЛМ ВА АМАЛ (биринчи мақола)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: