islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Россиялик мусулмонлар: Карантинда Рамазон, онлайн таровеҳ, ва «доставка» ифторликлар

Кўплаб давлатлар қатори Россияда ҳам бу йилги Рамазон ойи карантин шароитида ўтказилмоқда. Мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида масжидлар деярли бўш. Москва шаҳри ва вилояти масжидларида кам сонли мусулмонлар Таровеҳ намозлари ўқишмоқда ва хатми Қуръон қилмоқдалар. Қолган кўпсонли мусулмонлар эса уйда ибодат қилишмоқда. Шундай вазиятда россиялик мусулмонлар интернетдан фойдаланишда янги босқичга ўтишди: хатми Қуръон 24 соат жонли эфир орқали ўқилмоқда, Таровеҳ намозлари ва маърифий видеодастурларнинг онлайн узатилиши йўлга қўйилган. Хайрияларнинг катта қисми ва муҳтожларнинг мурожаатлари ижтимоий тармоқлар орқали йиғилмоқда. Ифторликларни муҳтожларга етказишда эса «доставка» хизмат йўлга қўйилган.

133340cookie-checkРоссиялик мусулмонлар: Карантинда Рамазон, онлайн таровеҳ, ва «доставка» ифторликлар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: