islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Болаларни компьютер ва телефон ўйинларидан қандай тийиш мумкин?

Кўпчилик ота-онани бу муаммо қийнайди ва бу масалага нотўғри ёндашадилар. Болани ёки қаттиқ қўллик билан ўйинлардан сақлайди ёки ҳар куни “ўйин ўйнама“ дея бир хил гапни такрорлайверади. Бола эса эртасига яна ўйин ўйнайверади.

Келинг вазиятга бошқача ёндашамиз. Бола ўйнашни хоҳлайди, сиз эса йўқ. Кейинги гал бола ўйин ўйнаётганида уни уришманг аксинча чин дилдан унинг ўйинларига қизиқинг. У билан бирга ўйнанг, ундан ўйинни ўргатиб қўйишини илтимос қилинг. Диққат қилинг сиз мулоқотда мослашиш усулини қўллаяпсиз. Одамларни, вазиятларни ўзгартириш учун сиз аввало мослашишингиз керак. Ана ундан кейин дастакни ўзингиз хоҳлаган тарафга бура оласиз.

Бола билан ҳам шундай. У билан дўст бўлинг ва секин аста ўйиндан чалғитинг. Бошқа фойдали машғулотлар топинг. Демак, хулоса қилсак, сиз аввало у билан қўшилиб ўйин ўйнайсиз, берилиб чин дилдан киришиб кетасиз ва секин-аста ўйинни камайтирасиз. Бола ҳам сизга эргашади.

@MKda_oltinqoida

140430cookie-checkБолаларни компьютер ва телефон ўйинларидан қандай тийиш мумкин?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: