islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Болажонлар саҳифаси. Пайғамбарлар қиссаси – Нуҳ алайҳиссалом – 2

Кофирлар Нуҳ алайҳиссаломга таҳдид қилиб биз сени ўлдирамиз, тошбўрон қиламиз деб қўрқитдилар. Шундан сўнг Аллоҳ тало Нуҳ алайҳиссаломга қавмидан шу кунгача иймон келтирмаганлар энди иймон келтирмаслигини, уларни кофирлигича қолишларини, аввал иймон келтирганлар эса мўмин бўлганини, энди қавмидан хеч ким иймон келтирмаслигини хабарини берди.

Шундан сўнг Нуҳ алайҳиссалом бу кофир қавмининг ҳалокатини сўраб дуоибат қилдилар: “Эй Раббим! ер юзида кофирлардан бирорта ҳам ҳаракатланувчини қўймагин. Албатта, Сен уларни тек қўйсанг, бандаларингни адаштирадилар ва фожиру кофирдан бошқа туғмаслар.“ (Нуҳ сураси, 26-27-оятлар).

Шундан сўнг Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломга бир кема ясашни вахий
қилди (буюрди). Нуҳ алайҳиссалом ва у зотга иймон келтирган мўминлар кема ясашни бошладилар. Кофирлар эса Нуҳ алайҳиссалом ва мўминларни мазах ва
масхара қилардилар. Саҳрода бўла туриб булар нима учун кема ясашяпти деб устиларидан кулдилар. Шунда Нуҳ алайхиссалом уларга: “Тез кунда Аллоҳ-
нинг азоби тушганда, бу ишларнинг ҳақиқатини билиб оласиз“, дедилар.

Кема битгач Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломга тез орада ерга тўфон юбориб, кофирларни сувга ғарқ қилишини ваҳий қилди. Ва тошқин бошланишининг аломати, белгиси иситгичда турган сувнинг тошиши эканини, яъни, сувнинг тошиши ер юзида тошқин бошланишини билдирарди. Мана шу белги малум бўлгач Нуҳ алайҳиссалом тўфоннинг аломати эканини билиб, тезлик билан мўминларни кемага чиқардилар. Ҳар бир ҳайвондан битта эркак, битта урғочисидан олиб кемага юкладилар. Шундан сўнг шиддатли ёмғир ёғиб, тўфон туриб ерни сув боса бошлади.

Шу пайт Нуҳ алайҳиссалом ўзини ўғлини кўриб, унга: “Ўғлим, биз билан кемага мин“, деб хитоб қилдилар. Лекин кофир ўғил отасининг бу маслаҳатига қулоқ солмади. Тез орада тўфон шунчалик кучайдики, сув тоғларни ҳам кўмиб кетди. Натижада, Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли хам кофирлигича ўз қавми кофирлари билан сувга ғарқ бўлиб ҳалок бўлди. Шундан сўнг ёмғир секинлашиб тўфон ҳам тинди. Ер аста секин устидаги сувни шимиб ола бошлади. Сув сатҳи пасайиб, унда сузиб юрган Нуҳ кемаси Жудий тоғида тўхтади. Нуҳ алайхиссалом ва у зотнинг умматлари – мўминлар кемадан тушдилар. Шу билан ер юзида янгидан ҳаёт бошланди. Нуҳ алайҳиссалом то вафот этгунларича мўминлар билан бирга яшаб қолдилар.

143870cookie-checkБолажонлар саҳифаси. Пайғамбарлар қиссаси – Нуҳ алайҳиссалом – 2

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: