✅Фарзандингизга «деворга чизма» деманг! «Қоғозга чизгин, девор ё музлаткич ёки доскага илиб қўямиз» денг!
✅Фарзандингизга«Хонангни қара, ивирсиб ётибди, тозалаб қўй!» деманг!
«Болам, сен тартиб ва озодаликни яхши кўрасанку, йиғиштир, истасанг биргалашиб қиламиз!» денг!
✅ Фарзандингизга «Бўлди, ўйинни бас қил! Дарсларингни қил! Ўйиндан кўра муҳимроқ!» деманг!
«Агар дарсларингни тайёрласанг бирга ўйнаймиз ёки сен хоҳлаган иш билан шуғулланамиз!» денг!
✅Фарзандингизга «Тур, бор! Тишларингни тозала! Нима доим мен айтишим шартми? Ақлинг етмидими?» деманг!
«Болажоним, сендан жуда хурсандман. Сенга айтмасам ҳам доим тишларингни ювасан!» денг.
✅Фарзандингизга «Ҳа деб шоколад евурма, тишларинг қорийиб чириб тушади» деманг!
«Сен тишларингни ўз вақтида тозалаб, соғлиғингга аҳамият берганинг, ақлли, тушунган бола эканлининг учун кунига бир марта ейишингга рухсат бераман!» денг.
✅Фарзандингизга «Тур, намозингни ўқи, бенамоз бўлсанг, жаҳаннамга равона бўласан!» деманг!
«Жаннатда ҳам бирга бўлишимиз учун кел, бирга намоз ўқиймиз» денг!
✅Фарзандингизга «Сенга нечи марта айтганман, чап томонинг билан ётма-а-а, деб» деманг!
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўнг томонимиз билан ётишни ўргатганлар» денг!
Сиз айтадиган ҳар бир лафз, иш – ҳаракатингизнинг таъсири фарзандингизда намоён бўлади. Билингки болангиз сиз ва суратингизнинг аксидир!
@MKda_oltinqoida