islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Болажонлар саҳифаси. Пайғамбарлар қиссаси – Исмоил алайҳиссалом-1

Аллоҳнинг пайғамбари Иброҳим алайҳиссалом кекса чол бўлиб хотинлари Сора билан бирга яшар эдилар. Сора онамиз бепушт бўлганлари боис ўзларининг чўрилари Ҳожарни фарзанд туғиб бериши учун у зотга ҳадя қилгандилар.

Иброҳим алайҳиссалом Ҳожар онамизга уйланганларидан сўнг, ўғил фарзандли бўлдилар. Иброҳим алайҳиссалом унга Исмоил деб исм қўйдилар. Аллоҳ азза ва жалла у зотга аёллари Ҳожар ва ўғиллари Исмоилни Макка саҳросига олиб бориб уларни ўша ерда қолдиришни буюрди.

Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг буйруғини бажариб, уларни Макка саҳросига олиб бордилар ва уларни у ерда қолдириб ўз юртлари Шомга қайтмоқчи бўлдилар.

Шунда аёллари Ҳожар онамиз у зотдан: «Эй ҳожам, бизларни шу саҳрода ташлаб кетасизми? Бу ишни Аллоҳ буюрганми ёки ўзингизнинг фикрингизми?» деб сўрадилар. Иброҳим алайҳиссалом: «Ҳа, Аллоҳ буюрган», деб жавоб бердилар.

Аллоҳга иймони мустаҳкам бўлган Ҳожар онамиз: «Ундай бўлса Аллоҳ бизни зое қилмагай!» деб кўнгиллари таскин топди. Сўнг Иброҳим алайҳиссалом аёли ва ўғлини ўз паноҳида сақлашини Аллоҳ таолодан сўраб, дуо қилиб ўз юрти Шомга қайтиб кетдилар.

Ҳожар ва Исмоил шу жойда ҳаёт кечира бошладилар. Кўп ўтмай уларнинг таомлари, егулик ва ичимликлари тугаб, гўдак Исмоил очликдан қаттиқ йиғлай бошлади.

148620cookie-checkБолажонлар саҳифаси. Пайғамбарлар қиссаси – Исмоил алайҳиссалом-1

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: