islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Болажонлар саҳифаси. Пайғамбарлар қиссаси – Исъҳоқ алайҳиссаллом

Саййидимиз, жанобимиз Исъҳоқ алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломнинг Исмоил алайҳиссаломдан кейинги кичик фарзандларидир. У Иброҳим алайҳиссаломнинг катта аёллари Сора хонимнинг ўғлидир. Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таолога дуо қилиб катта аёли Сорадан ҳам фарзанд насиб этишини сўрар эди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломнинг бу дуоларини у зотнинг ёшлари улғайгач қабул этди.

Фаришталар келиб Иброҳим алайҳиссалом ва Сора онамизга уларнинг фарзанд кўриши яъни Исъҳоқ алайҳиссаломнинг туғилишининг хуш хабарини бердилар.

Бундай хабардан хаурон қолган Сора онамиз: «Мен қария кампир бўлсам, эрим қари чол бўлса, қандай қилиб фарзанд кўришим мумкин?» деб фаришталарга савол берганларида фаришталар: «Бу Аллоҳнинг фазли, марҳаматидир. Аллоҳ хоҳлаган одамига, хоҳлаган вақтида фарзанд беришга қодир Зотдир!» дея талим бердилар.

Дарҳақиқат, кўп ўтмай Сора онамиз Исъҳоқ алайҳиссаломни дунёга келтирдилар. Аллоҳ таоло уни пайғамбар қилди ва уни Ўз Каломида мақтаб бундай дейди: «Қўллар ва кўзлар соҳиблари бўлган бандаларимиз – Ибробим, Исъҳоқ ва Яъқубларни эсла. Албатта Бизнинг ҳузуримизда танланган, ахёрлардандир».

149110cookie-checkБолажонлар саҳифаси. Пайғамбарлар қиссаси – Исъҳоқ алайҳиссаллом

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: