islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Абитуриентларга ёрдам кўрсатиш учун телеграм гуруҳ ташкил этилди

Яқин кунларда республикамиздаги 100 дан ортиқ ОТМларда қабул жараёнлари бошланади. Бу мамлакат келажаги учун шу даражада муҳим тадбирки, унда миллиондан ортиқ ёшларнинг тақдири, қувончлари, қайғуси мужассам.

Шу сабабли мазкур жараёнларни шаффоф, адолатли ўтказиш жуда муҳим. Бунда эса жамоатчилик назоратининг ўрни катта.

✅ Берилган жуда кўплаб таклифларни инобатга олган ҳолда 2020 йилги қабул жараёнларида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларни қизиқтирган барча саволлар, муаммолар ва таклифларни кўриб чиқиш, агар эҳтиёж бўлса, билдирилган фикрларни тегишли мутасаддиларга етказиш мақсадида Телеграмда абитуриентлар учун ” Abituriyent-2020″ номли @abituriyentguruh махсус гуруҳ ташкил этилди.

Шунингдек, гуруҳда абитуриентлар ўзаро фикр алмашиши, тажрибалари билан ўртоқлашиши, қабул жараёнига оид масалалар юзасидан муҳокама қилишлари мумкин.

Гуруҳ менинг ташаббусим билан очилди ва бир нечта модераторлар назоратида, қатъий қоидалар асосида фаолият юритади.

Барча абитуриентларга омад тилаймиз!

Гуруҳга аъзо бўлинг:  @abituriyentguruh

150360cookie-checkАбитуриентларга ёрдам кўрсатиш учун телеграм гуруҳ ташкил этилди
1 та фикр мавжуд
  1. Umid

    Assalomu alaykum menimcha institutga madrasada o’qimagan abiturientlarga ham hujjat topshirishga ruxsat berilishi kerak,chunki kimdir oliy ta’lim olishni kechroq hoxlashi mumkin va u madrasada berilgan ta’lim darajasida ilimga ega bulishi mumkin axir imtihon bilan qabul qilinyaptiku,institutga bilimsiz bola kirshi mumkin emas.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: