islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Савол: Аёл эрининг исмини айтиб чақирса бўладими?

Жавоб: Тобеинлар саййиди деб ном олган Саид ибн Мусаййибнинг аёли шундай дейди: “Биз эримизга, сизлар амирларингизга хитоб қилгандек эҳтиром билан хитоб қилар эдик..”.

Дуррул мухторда шундай дейилади: “Аёл эрининг исмини айтиб чақириши макруҳ саналади”.
Аллома Ибн Обидин ҳошиясида шуларни илова қилади: “Улуғлаш ва ҳурматни ифодаловчи сўз бўлиши лозим, саййидим, бегим каби”.

Абду Дардо розияллоҳу анҳунинг аёли Умму Дардо эрини “саййидим (бегим)” деб тилга олар эди.

Имом Муслим Саҳиҳда келтирган бир ривоятда Талҳа ибн Убайдуллоҳ ибн Кариз шундай дейди:
“Мен Умму Дардодан эшитдим, у айтди:
Саййидим (бегим)нинг шундай деётганларини эшитдим..”

Имом Нававий унинг сўзига изоҳ бериб, “саййидим (бегим) деб эри Абу Дардони назарда тутмоқда”, дейди.

Демак, хулоса, момоларимиз ва онахонларимиз одат қилган эр исмини тилга олмаслик, эрга эҳтиром билан бошқа ном орқали хитоб қилиш хислати асл исломий одатлардан экан.

157730cookie-checkСавол: Аёл эрининг исмини айтиб чақирса бўладими?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: