islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Саудияда Қурбон ҳайити куни эълон қилинди

Бугун 20 июль куни Саудия Арабистони Тумайр, Судайр ва бошқа минтақаларда ой кузатувчилар Зулҳижжа ойини кўриш учун ҳилолни кузатдилар.

Аммо Зулҳижжа ойи ҳилолини кўриш имкони бўлмади. Шунга мувофиқ, Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси эртага, 2020 йил 21 июл, сешанба куни 1441 ҳижрий йил Зулқаъда ойининг охирги – 30 куни бўлиб, индинга, 2020 йил 22 июл, чоршанбадан Зулҳижжа ойи бошланишини эълон қилди.

2020 йил 30 июль, келаси пайшанба куни ҳожилар Арафотда туради.

Маълумки, бу йил фақат Саудия Арабистони маҳаллий фуқаролари ҳамда ва ўша ҳудудда бўлиб турган хорижликларгина ҳаж қилади, четдан ҳожилар бормайди.

Арофатда туриш Зулҳижжанинг 9-куни бўлиб, ўша кунда рўза тутиш суннат: бир йил олдинги ва кейинги гуноҳларга каффорат бўлади, дейилади ҳадисларда.

Юқоридаги ҳисоб-китобга кўра, Зулҳижжанинг 10-куни 2020 йил 31 июлга тўғри келаётгани боис Ислом оламидаги энг улуғ байрам – Ийдул-Адҳо, яъни Қурбон Ҳайит байрами 31 июль жума куни нишонланиши режалаштирилмоқда.

164270cookie-checkСаудияда Қурбон ҳайити куни эълон қилинди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: