islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Муфтий ҳазратлари Арафа куни телевидения орқали жонли эфирда дуо қиладилар

Эртага 30 июль куни муфтий Усмонхон Темирхон ўғли ҳазратлари уламолар ва қорилар иштирокида пандемияни даф бўлиши Аллоҳдан сўраб дуо қиладилар.

Аллоҳ таоло улуғ қилган Зулҳижжа ойида турибмиз, ушбу ойнинг аввалги ўн куни мислсиз фазилатларга бойдир. Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ибодат қилинадиган бирор кун зул ҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

🕌 Мана шундай қутлуғ даҳаларда қилинган хатми Қуръонларнинг якуний тиловати ва дуосини муфтий Усмонхон Темирхон ўғли ҳазратлари, уламолар ва ҳофизи Каломуллоҳлар иштирокида адо этилади.

Ушбу файзли маросимни “Uzreport” телеканали орқали шу йил 30 июль, арафа куни кечки соат 21:00 да тўғридан-тўғри кузатиб, бахраманд бўлишингиз мумкин. Шунингдек, ITV интернет телеканалидаги MuslimTV ва ижтимоий тармоқларимиз орқали ҳам онлайн намойиш этамиз, инша Аллоҳ.

🤲 Азизлар, мана шундай дуолар мустажоб бўладиган паллаларда ўлкамизга осудалик, барака, аҳли оиламизга тан-сиҳатлик, беморларга шифои комил ва катта ташвиш бўлиб турган коронавирус касаллигини тезроқ даф бўлишини барчамиз биргалашиб, Жаноби Ҳақ таолодан илтижо қилиб сўрайлик.

❗️Эслатиб ўтамиз, халқимиз томонидан ушбу кунларда якунига етказилаётган хатми Қуръонлар саноғини 78-150-33-44 телефон рақамли Кол-марказ орқали туну кун қабул қиламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

166410cookie-checkМуфтий ҳазратлари Арафа куни телевидения орқали жонли эфирда дуо қиладилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: