islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Булғор Ислом академиясининг дипломи халқаро миқёсда тан олинди

2020 йил 30 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Натижада Булғор Ислом академияси томонидан берилган Ислом фанлари доктори Миродил Ҳайдаровнинг дипломини тан олиш ва уни фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига тенглаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди. ⠀

Нострификация жараёни Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатлар бўйича давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ректори Рустам Қосимов томонидан жорий йилнинг июл ойи бошида сертификатлаштириш комиссиясига хат юборилган эди. ⠀

Таъкидлаш жоизки, 2019 йил март ойида Р. Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикасининг вакиллар делегацияси Булғор Ислом академиясига ташриф буюришди, у ерда ҳамкорлик тўғрисида батафсил фикр алмашилди ва ёзма равишда ўз ниятларини тасдиқлаш истаги билдирилди. Шу йилнинг кузида Булғор Ислом академияси ректори Данияр Абдрахманов бошчилигидаги делегация Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига, Халқаро Ислом академиясига, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига, Самарқанддаги ҳадис илми мактаби ва Бухородаги Мир Араб мадрасасига ташриф буюришди.

Сир эмаски, Ўзбекистон ислом дунёсининг анъанавий маркази ҳисобланади. Ва атеизм даврида ҳам ота-боболар эътиқодини сақлаб қолиш ва Ислом оламининг буюк олимларининг диний меросини ўрганишни давом эттирдилар.

Булғор Ислом академияси МДҲ ва узоқ хорижнинг етакчи ўқув марказлари билан халқаро ҳамкорлик бўйича тизимли иш олиб боради. Йил бошида Булғор Ислом академияси Иордания Ал-Байт университети раҳбарияти билан илмий ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида музокаралар ўтказди. 2020 йил апрел ойида талабалар “Шариат фалсафаси” мавзусида курсларни ўтадилар. Маърузаларни фиқҳ доктори Аҳмад Яссин ал-Карала ўқиган.

Булғор Ислом академияси

ахборот хизмати

https://islaminstitut.uz/16180

168540cookie-checkБулғор Ислом академиясининг дипломи халқаро миқёсда тан олинди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: